Спорт      Бош саҳифа

МУШАК ЧИҚАРАМАН, ДЕБ...

майиб бўлиб қолманг

Бугун аксарият ёшлар қисқа муддатда қадди-қоматини расо қилишни хоҳлайди. Шу сабаб ҳам кўпчилиги фитнес, бодибилдингга қатнайди.

МУШАК ЧИҚАРАМАН, ДЕБ...

Чунки спортнинг бу турлари ёш танламайди ва ҳамма учун бирдек мос келади. Лекин улар билан шуғулланишнинг ҳам ўз қонун-қоидаси бор. Кўпчилик бунга амал қилмай, нотўғри шуғулланиб, соғлиғига жиддий зарар келтиради.

Ёш

Бодибилдинг билан фақат 16 ёшдан кейин шуғулланган маъқул. Шунда ҳам аввалига енгил-енгил машқларни бажариш керак. Аслида ушбу спорт турининг ҳеч қандай зарари йўқ. Фақат машқ залида тўғри шуғулланиш талаб этилади. Бунинг учун, аввало, баданни яхшилаб қиздириш (югуриб, тез юриб ва ҳоказо) тавсия этилади. 

Дастур

Баъзилар озғин бўлса, «аввал тўлишиб, сал вазн олганимдан сўнг шуғулланишга бораман», деб ўйлайди. Бу нотўғри. Машқ залига озғинми-семизми, ҳамма соғлом бўлиш учун боради. Мураббий унинг вазни, бўйи, саломатлиги, олдин қандай касалликларга чалинганини ҳисобга олган ҳолда алоҳида дастур тузади ва шу асосда у билан ишлайди.

Фитнес билан шуғулланиш натижасида остеохондроз, бўғимларда туз йиғилишининг олди олинади. Лекин гепатитга чалинганлар эҳтиёт бўлиши керак. Улар оғир кўтармаслиги, енгил машқлар бажариши лозим.

Мавсуми

Айримлар «ёз ойларида шуғулланмасдан, салқин кунлар тушиши билан яна машқларни бошлаш мумкин экан», дея сўрайди. Бу ҳам нотўғри. Бир кун машқ залида шуғулланганингизда бир қадам олдинда бўлсангиз, шуғулланмаган кунингиз икки қадам ортда қоласиз. Тўғри, мавсумга ҳам қаралади. Лекин бу бутун ёз давомида шуғулланишни буткул тўхтатиш керак, дегани эмас. Фақат ёз ойларида юклама сал камайтирилади.

Дорилар

Баъзан энди шуғуллана бошлаганлар қисқа фурсатда қадди-қоматини ўзгартиришни истаб, турли кимёвий дори воситаларини сотиб олмоқчи бўлади. Уларнинг айримлари соғлиққа салбий таъсир кўрсатиб, гепатит (сариқ), ошқозон-ичак, буйрак, юрак ва жинсий аъзолар касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Шу боис бу борада мураббий маслаҳатига қулоқ тутиш зарур.

Овқатланиш

Тўғри, бундай кимёвий дори воситалари кишини семиртириши ёки оздириши мумкин. Лекин маълум вақт ўтгач, ўзидан турли асоратлар қолдиради. Қанчалик тез семиртирган бўлса, шунча тез оздиради. Шу боис, кўпроқ оқсилга, углеводга бой табиий озиқ-овқат истеъмол қилиш тавсия этилади. Мазкур спорт тури билан шуғулланаётганлар кунига 4-5 маҳал овқатланиши керак. Озмоқчи бўлганлар эса камроқ тановул қилгани яхши. Кўп оқсилли  овқатлардан истеъмол қилиш керак, чунки бу спорт турида  интенсив оқсил алмашинуви  кузатилади.

Агар тана  вазнининг ортиши  мушак тизимининг  ривожланиши  ҳисобига бўлса, (ёғ тўпланиши эмас) яхши ҳисобланади. Ўсимлик мойлари жигарнинг липоидлар ҳосил қилувчи функциясини пасайтиради ва жигарнинг ёғ инфильтрацияси олдини олади. Ўсимлик мойлари таомномадаги ёғ миқдорининг 25 фоизини ташкил этиши керак. Бунда кунгабоқар ҳамда маккажўхори мойлари катта аҳамиятга эга. Кунгабоқар таркибида Е витамини мавжуд ва у мушак фаолиятини кучайтиради.

Камолиддин ЖЎРАБОЕВ,

Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес федерацияси аъзоси, спорт устаси




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар