Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий стратегия Бу 2030 йилгача ишлаб чиқилади

Коррупция ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнига жуда катта салбий таъсир кўрсатадиган омиллардан бири ҳисобланади. У ҳар қандай мамлакатнинг қонун устуворлигига путур етказувчи иллатдир.

Коррупцияга қарши  курашиш бўйича  миллий стратегия Бу 2030 йилгача ишлаб чиқилади

Маълумотларга кўра, бугунги глобал жамият учун коррупциянинг зиёни йилига салкам 3 триллионга тенг. Йирик инвесторлар ҳам коррупциялашган давлатга ўз сармояларини киритишдан қўрқади. У авж олган жойда ривожланиш бўлмайди, аксинча жамият таназзулга юз тутади.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Бунинг учун ваколатли давлат органи – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилиб, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари, комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари яратиб борилмоқда. Яъни, соҳага оид бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиняпти. Қолаверса, мамлакатда коррупция хавф-хатарлари юқори бўлган, коррупциявий ҳуқуқбузарлик­лар энг кўп содир этилаётган соҳалар бўйича алоҳида таҳлил ўтказилиб, мазкур соҳаларда коррупциянинг олдини олиш борасида муҳим чоралар кўрилмоқда.

Мамлакатимиздаги сиёсий кучлар, ҳаракатлар дастурий мақсадларида ҳам коррупцияга қарши курашиш муҳим ўринни эгаллайди. Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси дастурида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Жамоатчилик назорати ва жамоатчилик эшитуви институтини ривожлантириш, барча тизимдаги давлат идоралари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни кенгайтириш мақсад қилинган.

Эндиликда давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини «Рейтинг баҳолаш» ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини баҳолашга қаратилган «Очиқлик индекс»лари жорий этилди. Яқинда пойтахтимизда Коррупцияга қарши курашиш бўйича нуфузли халқаро мукофот билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтгани ҳам Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар дунё ҳамжамияти томонидан юксак баҳоланаётганидан далолатдир.

Ушбу нуфузли маросимда Президентимиз коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлади. Коррупцияга қарши курашиш борасида галдаги муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Энг аввало, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиши таклиф этилди. Давлат идоралари фаолиятининг янада шаффофлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини ошириш, очиқ маълумотлар тизимини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асослари ва институционал механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берилади.

Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол жалб этган ҳолда, ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқотларни кучайтириш, илмий изланишлар олиб бориш мақсадида Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказини ташкил этиш таклиф этилди. Коррупцияга қарши курашишдек мураккаб жараёнларда энг олдинги сафларда бораётган оммавий ахборот воситалари, хусусан журналистларнинг ўрни қадрланаётгани ҳам диққатга сазовордир.

Умуман олганда, Ўзбекистон шундай муҳим тадбирга мезбонлик қилиш орқали коррупцияга қарши курашнинг асосий масаласи бўйича ўзининг очиқлиги ва фаол халқаро ҳамкорликка тайёрлигини яққол намоён этди.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар