Табиат      Бош саҳифа

Олқор куни ёхуд «Қизил китоб»га киритилган ноёб жониворни муҳофаза қилиш тўғрисида баъзи мулоҳазалар

Бу йилги ёз фаслида кучли шамоллар кўп бўлди. У етказган зарар ҳақиди тўхталиб ўтирмаймиз. Зеро, халқимизда «шамолни сўкма...» деган ақида мавжуд. Шундай довулларнинг бири томдаги телеантенна-«тарелка»ни жойидан қўзғатиб юборди ва... телевизорим Узоқ Шарқдан, хусусан Приморье ўлкасидан кўрсатадиган бўлиб қолди.

Олқор куни  ёхуд «Қизил китоб»га  киритилган ноёб жониворни муҳофаза қилиш тўғрисида баъзи мулоҳазалар

Носозликни тузатиш учун яқин орадан уста тополмадим ва ноилож, зериккан кезларда Узоқ Шарқ телевидениеси кўрсатувларини томоша қилишга мажбур бўлдим. Тез орада унинг бизга манзур жиҳатлари, ибрат олишга арзигулик фикрлар эътиборимни торта бошлади. Хусусан, кўрсатувларнинг бирида Приморье ўлкасида ҳар йили сентябрь ойининг тўртинчи якшанбасида «Йўлбарс куни» ўтказилиши ва унинг доирасида бу ноёб ҳайвонни асраб-авайлаш заруратини кенг оммага, айниқса, ёшларга тушунтириш ишлари олиб борилиши, бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилишини билиб олдим.

Шуларни кўрар эканман, бундай тадбирлар бизда ҳам ташкил этилса яхши бўларди, деган фикр хаёлимдан ўтди. Бинобарин, бизда ҳам «Қизил китоб»га киритилган ноёб ҳайвонлар тури талайгина. Шулардан бири – олқор, илмий соҳада уни Северцев қўйи ёки Қизилқум архари, маҳаллий тилда эса олқор, деб аташади. Бу ноёб жониворни тур сифатида сақлаб қолиш, сонини кўпайтириш, табиат саҳнидан йўқ бўлиб кетмаслиги учун жиддий саъй-ҳаракатлар қилинмоқда, катта-катта маблағлар сарфланмоқда.

Қўриқхона ва махсус муҳофаза зоналари ташкил этилгани бунинг яққол исботидир. Бундан роппа-роса ярим аср илгари Нурота тоғ тизмалари бағрида ташкил этилган Нурота давлат қўриқхонаси шулардан бири.

– Бизнинг қўриқхона давлат илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб, унинг асосий вазифаси ноёб табиий мажмуаларни, Нурота тоғ тизимининг ҳайвонот ва ўсимликлар оламини ҳимоя қилишдан иборатдир, – дейди шу мас­канда 40 йилдан буён узлуксиз меҳнат қилаётган, 1992 йилдан бери раҳбарлик вазифасини адо этаётган ажойиб инсон, табиат жонкуяри Ражаббой Қўрғонов. – Фаолиятимизнинг асосий қисми халқаро «Қизил китоб»га, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб эндемик кенжа тури Северцев қўй (олқор) наслини сақлаб қолиш ва кўпайтиришга, шунингдек, бошқа жойларда деярли учрамайдиган ёнғоқнинг генетик навларини ҳимоялашга қаратилган. Мана шу саъй-ҳаракатлар натижасида олқорлар сони айни пайтда 2000 тадан ошди. Шундан 70 фоиздан кўпроғи бевосита қўриқхона ҳудудида яшайди.

Мутахассисларнинг далолат беришича, олқорларнинг тарихий тарқалиш майдони Нурота, Оқтов, Молгузар Туркистон, Зарафшон тоғ тизмалари, шунингдек, Писталитоғ, Томдитоғ ва Қизилқумнинг бошқа қир-адирликларини ўз ичига олган. Бироқ ХХ асрнинг ўрталарида тарқалиш майдони сезиларли даражада қисқарди ва бу турнинг сони кескин камая бошлади. Айрим минтақаларда эса бутунлай йўқолиб кетди. Оқибатда олқорларнинг табиатдан батамом йўқолиш хавфи туғилди. Фақат ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар туфайли 90-йиллардагина Нурота тоғларида олқорлар популяциясининг сонини қайта тиклаш ва меъёрлаштирилишига эришилди.

Ҳайвонот оламининг ноёб турларидан бири бўлмиш олқорлар маскани – Нурота давлат қўриқхонасининг ташкил этилганига жорий йил декабрь ойида 50 йил бўлди. Ярим аср мобайнида қўриқхонада нафақат олқорлар, балки «Қизил китоб»га киритилган кўплаб бошқа ҳайвон ва паррандалар, ўсимликлар ҳам сақлаб қолингани, кўпайтирилгани таҳсинга лойиқ.

Шу билан бирга, қўриқхона жамоаси меҳнатини заррача камситмаган ҳолда, айтиш мумкинки, юртимиздаги ноёб ҳайвонлар тури ҳали етарли даражада қадрланмаётир. Оқибатда уларнинг сони жуда секин кўпаймоқда. Бунга олқорларни мисол қилиб кўрсатсак бўлади.

Муҳофаза ҳудудида 50 йил мобайнида уларнинг умумий сони тахминан 2000 тага етибди. Шу нормал ҳолатми?

Бизнингча, бу рақам олқорлар тур сифатида сақлаб қолинганидан далолат, холос. Биз уларни табиий йўқотишлардан, броконьерлар тажовузидан ва бош­қа фалокатлардан сақлаб қололмаяпмиз. Одамларда табиатга меҳр-шафқат, уни асраб-авайлаш ҳиссини етарлича уйғота олмадик.

Яқинда арнасойлик бир ҳаваскор овчидан ўттиз беш йил мобайнида ҳар йили иккитадан, жами 70 та олқор овлаганини эшитиб, ҳайратдан тош қотдим. 

Ана, холос! Битта овчи (броконьер) шунча олқорни қийратган бўлса, унга ўхшаган овчилар кам дейсизми?!

Бошқа бир гал нотаниш икки йигитнинг суҳбати қулоғимга чалиниб қолди: «Кеча замҳокимнинг уйида ишладим. Хотини олқор гўштидан овқат тайёрлаб берди», дея мақтанди бири ҳамроҳига қараб. «Роса маза қипсизлар-да...», – деди иккинчисининг сўлаги оқиб.

Бу гаплар тўқима эмас. Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди.

Биз ҳамон «Қизил китоб»га киритилган ноёб ҳайвонлар, жумладан олқорларни қаттиққўллик билан қўриқлаш йўлидан боряпмиз. Жарималар оширилмоқда. Масалан, яқинда ҳукумат қарори билан бир дона олқор учун жарима миқдори 10 карра оширилди. Энди олқор ишқибозлари қўлга тушгудек бўлса, БҲМнинг 1000 баравари миқдорида жаримага тортиладилар.

Албатта, катта жарималар броконь­ерларни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига беписанд қарайдиган шахсларни ҳушёр торттириши аниқ. Шу билан бирга Приморье ўлкасида йиртқич ҳайвон – «Йўлбарс куни» ўтказилгани сингари юртимизда «Олқор куни» белгиланса ва унинг доирасида маҳалла ва мактаб­ларда, боғчаларда ноёб ҳайвон турига бағишланган тадбирлар, суҳбатлар, учрашувлар ўтказилса, телевидениеда махсус кўрсатувлар, ОАВда мақолалар чоп этилса... Ишончим комилки, юқоридаги қўрқинчли жарималардан кўпроқ наф келтириши мумкин бу ҳаракатлар. Ана шунда йилига иккита олқорни ер тишлатадиган овчининг жилови тортилиши, замҳокимларнинг қозонида олқор гўшти қайнамаслиги мумкин.

 

Норбобо ШАКАРОВ,

Ўзбекистон Журналистлар

уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔10

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔9

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔9

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 10    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 9    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 9    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 29    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар