Қиш фаслининг қорли қировли кунлари бошланди. Ўтган йилги аномал совуқда коммунал тизимда қалқиб чиққан муаммолар такрорланмаслиги учун ҳам таълим муассасалари, ижтимоий соҳа объектларини мавсумга тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қашқадарё вилоятидаги таълим муассасалари, ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсуми қандай ўтаётгани борасида Ўзбекистон Экологик партияси вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари фаоллари, депутатлар томонидан мунтазам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Кўкдала туман кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Дилноза Эшмаматова туман ҳудудидаги таълим ташкилотларида қишки иситиш тизимларининг ишлаши бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
Туман ҳудудида 118 та таълим ташкилоти бўлиб, шундан 19 таси ДМТТ, 99 таси умумтаълим мактабларидир. Уларни иситиш тизимлари тўлиқ таъмирдан чиқарилган ҳамда кўмир ёқилғисига ўтказилган.
– Таълим муассасаларининг қишга, хусусан, мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларининг совуқ кунларга тайёрлиги ўқувчи ва болажонларнинг сифатли таълим олиши гаровидир, – дейди депутат Дилноза Эшмаматова.
Шунингдек, халқ депутатлари Муборак туман кенгаши депутати Абрамжон Давронов ҳам туман ҳудудидаги айрим мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларининг ишлаши бўйича ўрганишлар олиб борди. Тумандаги «Сариқ» маҳалласи ҳудудидаги 14-мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Муассасани иситиш учун 3 тонна кўмир ғамланган. Депутат иситиш тизимларининг қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар билан танишди.
Бир сўз билан айтганда, қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун Қашқадарё вилоятида бу каби самарали ишлар изчил давом этмоқда.
Сожида АЛЛАЯРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши бош мутахассиси
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил