«Ўзгидромет» ноябрь ойи якунида декабрь ойи совуқ бўлмайди, дея хабар берган эди. Бироқ кундан-кунга ҳарорат пасайиб боряпти. Ўзи қиш илиқ келиши деганда қандай об-ҳаво шароити тушунилиши керак? «Ўзгидромет» бўлим бошлиғи Ҳумоюн Мағрипов ушбу саволга жавоб берди.
Прогнозлар маслаҳатомуз тарзда тайёрланади
Мутасаддининг айтишича, қиш фасли илиқ келишини 90 кун бир хил ҳарорат сақланиб қолади деб тушунмаслик керак. Узоқ муддатли прогнозлар биринчи навбатда маслаҳатомуз тарзда тайёрланади. Ҳозирда кундузи ҳарорат 20 даражагача кўтарилиб, кечаси 0 ёки -1 даражага тушмаётган пайтда ҳам барибир қишда -5 даражагача совуқ ҳолатлар бўлади. Шимолдан, шимоли-ғарб ёки шимоли-шарқдан совуқ оқимлар Ўзбекистонга қисқа муддатга бўлса ҳам кириб келади.
Яъни, қиш қишлигини қилади барибир. Уни илиқ келади деган прогноз қишга тайёргарлик кўрмаслик учун асос бўлмайди.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, гидрометеорологик жараёнларни кириб келишидан фақат 5 кун олдингина 90 фоиздан юқори даражада прогноз қилиш имкони бор.
Илиқ қиш фасли?
Охирги 20 йилда қайси қиш фасли илиқ келган бўлса, айнан ўша қиш фаслида ҳам қор ёғган ва ҳарорат 0 даражадан пастга тушган. Яъни барибир қишга тараддуд кўрилиши шарт.
Ёз фаслида юқори ҳарорат 30 даражага етмаса, инсонлар совқотмаслиги мумкин, лекин ўша ёз жуда салқин келди деб белгиланади. Ёздаги салқин ҳароратни +25 даража деб олсак, қишдаги илиқ ҳарорат ундай ўлчанмайди. Яъни +5 ёки +10 даражани ҳам қиш фаслида илиқ дея олишимиз мумкин, – дейди «Ўзгидромет» вакили.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил