Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Лаҳзалик завқнинг оғир бадали

Навбатдаги жабрдийда ким бўлади?..

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов пиротехника воситаларининг саломатлик ва ҳаёт учун хавфли жиҳатлари хусусида яна бир бор огоҳлантирди.

Лаҳзалик  завқнинг  оғир бадали

«Бу мавзуга такрор-такрор тўхталамиз, пақилдоқларнинг саломатлик ва ҳаёт учун хавфли жиҳатлари хусусида чиқишлар қиламиз. Лекин, афсуски, бу муаммо ҳар қиш фаслида қаршимиздан чиқаверади.

Мана, ўтган мавсумда янги йил арафаси ва байрамдан кейинги кунларда пиротехника воситаларидан олинган жароҳатлар туфайли марказимиз ҳамда унинг ҳудудий филиалларига ўнлаб оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилди.

Энг ёмони, улардан 50 фоизи шифохонада узоқ ётиб даволанишига тўғри келди. Ҳатто баъзилари ҳануз асоратлардан азият чекмоқда. Чунки бундай воситаларнинг бехосдан қаттиқ пақиллаши кишиларни чўчитиб, юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолат фожиали ўлим билан ҳам якун топиши ҳеч гап эмас.

Пиротехника воситалари асосан қуйидаги жароҳатларга сабаб бўляпти:

• юз, кўз, қўл соҳаларида оғир куйиш;

• Кўзлар шикастланиши ва кўриш қобилияти қисман ёки бутунлай бузилиши;

•  жароҳат асорати билан боғлиқ пластик операцияларга муҳтожлик, куйган соҳаларда дағал чандиқлар;

• қўл бармоқлари соҳаларида контрактуралар ҳосил бўлиши.

Қолаверса, пиротехника воситалари шовқинидан қаттиқ қўрқиш туфайли руҳий бузилиш, сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари, қандли диабет, ҳомилага зиён етиши эҳтимоли юқори. Яқин масофада пиротехника пақиллашидан инсон баротравма ва акустик жароҳатлар олиб, карлик ёки умрбод қулоқ шанғиллаши (тиннитус) касаллигига йўлиқиши мумкин».

 

Бутунлай кўр бўлиб қолиш хавфи

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов эса пақилдоқлар сабаб бутунлай кўр бўлиб қолиш мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Ҳар йили Янги йил арафасида ва байрамдан кейинги кунларда «пақилдоқ» ва салютлардан олинган жароҳатлар туфайли биргина бизнинг шифохонамизга юзга яқин оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилади.

Юз, қўл соҳаларида оғир куйиш, кўзлар шикастланиши ва кўриш фаолияти қисман ёки бутунлай бузилиши кузатиладиган бундай болалар, афсуски, тегишли муолажалардан кейин ҳам қатор асоратлардан азият чекмоқда. Ҳатто беморлардан бир қисми лаҳзалик завқ учун умрбод ногиронликка маҳкум бўляпти.

 

Тақиқланган, аммо бор...

Қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 700 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Бироқ байрам яқинлашиши биланоқ бутун Ўзбекис­тон «портлайди». Кўриб турганингиздек, пиротехника воситаларини юртимизга олиб кириш қонунчиликда тақиқланган. Олиб кираётган, пуллаётганларнинг қанчаси жазоланди, моллари мусодара қилинди. Лекин ҳар бир ҳудудда пақилдоқлар «қора бозори» қизигандан қизияпти. Балки мутасаддилар изоҳ беришар, улар ўша «қора бозор»га қаердан келиб қоляпти?

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

🕔09:12, 23.10.2025 ✔7

Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

Батафсил
1 октябрдан  нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?

🕔15:41, 03.10.2025 ✔55

Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.

Батафсил
Дунё бўйича  гўшт нархи  ошмоқда

Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда

🕔10:47, 11.09.2025 ✔125

Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар