Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Антарктида соҳилларида жаҳондаги энг йирик айсберг ҳаракатга келди

Олимлар “A23a” қалинлигини тахминан 400 метр, майдони эса деярли тўрт минг квадрат километрни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Бу Нью-Йоркнинг умумий майдонидан уч баравар кўпроқ дегани ёки Тошкент шаҳрига қараганда 9 марта каттароқ ҳисобланади.

Антарктида соҳилларида жаҳондаги энг йирик айсберг ҳаракатга келди

37 йил давомида Антарктида қирғоқлари яқинида денгиз тубига мустаҳкам ўрнашган дунёдаги энг катта айсберг фаол ҳаракатлана бошлади.

“A23a” деб номланган айсберг 1986 йилда Филчнер блокидан парчаланиб кетган ва ўзи катта муз бўлагини ҳосил қилган. У қисқа муддатда Ғарбий Антарктида қирғоғидаги Уэддел денгизининг тубига тушган. Аммо муз шельфининг табиий ўсиши ва эриш циклининг ошиши натижасида айсберг денгиз тубида бу ҳолатда узоқ туролмаслиги мумкин.

Олимлар “A23a” қалинлигини тахминан 400 метр, майдони эса деярли тўрт минг квадрат километрни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Бу Нью-Йоркнинг умумий майдонидан уч баравар кўпроқ дегани ёки Тошкент шаҳрига қараганда 9 марта каттароқ ҳисобланади.

Олимларнинг тахминига кўра, океан оқимлари олиб кетаётган айсберг катта эҳтимол билан шарққа қараб йўл олади ва ҳозирги тезлигида кунига тахминан беш километрга силжийди. Улар бундай ўлчамдаги айсберг ҳатто Жанубий Атлантиканинг илиқ сувларида ҳам анча вақт қолиши ва шимолга Жанубий Африкага қараб ҳаракатланишидан қўрқишмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар