Жаҳон банки Ўзбекистонда иқлим ўзгариши ва ривожланишига оид янги ҳисоботини эълон қилди.
Унда келтирилишича, мамлакатда иқлим ўзгариши Ўзбекистон аҳолисига турлича таъсир кўрсатади ва 2030 йилга бориб бутун мамлакат бўйлаб камида 8 миллион одам юқори иқлим хавфи мавжуд туманларда яшай бошлайди.
Иқтисодиётни 2060 йилга бориб карбонсизлантириш (карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш) Ўзбекистондаги иссиқхона газлари чиқиндиларининг қарийб 75 фоизини ташкил этувчи энергетика секторига эътибор қаратишни талаб қилади.
Карбонсизлантириш дастурларини амалга ошириш ва мослаштириш учун катта миқдорда инвестиция талаб этилади. Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга иқлимнинг меҳнат унумдорлигига, йўллар ва кўприклар, чорвачилик ва ирригация секторига салбий таъсирини юмшатиш учун тахминан 60 миллиард АҚШ доллари керак бўлади.
Бундан ташқари, эскираётган энергия инфратузилмасини алмаштириш ва декарбонизация ишлари учун 2060 йилгача тахминан 340 миллиард доллар талаб этилади.
Ушбу инвестицияларнинг катта қисми хусусий сектор томонидан амалга оширилиши мумкин.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил