Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСурхондарёда чанг бўронларини камайтириш учун инновацион ечим таклиф қилинди
Nature журналида чанг бўронларини камайтириш учун Сурхондарё жануби – Амударё қирғоғига ҳар 300-500 метр оралиқда улкан миноралар қуриш, минораларга сув пуркагичлар ўрнатиш ва афғон шамоли келишидан 3-4 соат олдин ҳавога сув пуркаш ишларини амалга ошириш таклифи берилган мақола чоп этилди.
Гидрометеорология илмий тадқиқот институти олимлари ва хорижлик мутахассислар муаллифлигида чоп этилган мақолада ҳаво қуруқлигидан нам ҳаво оқимининг минтақага кириб келишида ёмғир ўрнига кўп ҳолларда хавфли чанг бўронига айланганига гувоҳ бўлиш мумкинлиги айтилади. Шунингдек, чанг-тўзон кириб келишидан олдин табиатда пастдан юқорига тортиш кучи рўй бериши, сув пуркаш орқали сув пуфакчалари ёмғир ёғиш баландлик сатҳига чиқиб, сув буғларини томчига айланиши учун шароит яратиши айтиб ўтилган.
«Ишонаверинг, бу ғоя амалга ошса ва чанг бўрон келишидан олдин автоматик ишлаб кетса, чанг-бўрон хавфини бирмунча камайтиришга эришамиз», – дейилади мақолада.
Ушбу лойиҳа Гидрометеорология ташкилотида ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг бу ғояни ҳудудларда қўллаш ўз самарасини бериш ёки бермаслиги билан боғлиқ саволларга жавоб олишда илмий-амалий тадқиқот ишлари олиб бориш керак.
«Ахир бу жуда йирик лойиҳа ҳисобланади. Жойларда яшил фитомассани кенгайтира олмасак, шу лойиҳага қайта-қайта мурожаат қилишимизга тўғри келаверади», – дея қўшимча қилади олим Эркин Aбдулаҳатов.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил