Давр нафаси      Бош саҳифа

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига старт берилди

Бу ишда фидойилар намуна, давлатга кўмакчи бўлиши зарур

«Яшил  макон»  умуммиллий лойиҳасига старт берилди

Инсоният олдида турган экологик зиддиятларга муносиб ечим топиш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Эндиги вазият шунчаки қуруқ гаплардан аниқ ва истиқболли амалий ҳаракатга ўтиш заруратини тақозо этяпти. Фақат шу йўл билан экологик барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшиш ва эришиш имкони мавжуд.

Тупроқ эррозиясига қарши курашиш, атмосфера ҳавосининг мусаффолигини таъминлаш, инсон омилининг манфаатларини кўзда тутиш, ўсимлик ва ҳайвонот олами ранг-баранглигини сақлаб қолиш мақсадида ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида кўчат экиш тадбирларини ўтказиш халқимизнинг умуммиллий таомилига айланган.

Ўтган ҳафтада Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлганидан хабарингиз бор. Унда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, аҳолининг дарахт экишга бўлган қизиқишини ошириш ва рағбатлантириш ишларини янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Лойиҳани молиялаштириш мақсадида Бандлик вазирлигининг Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари бундан буён маҳаллаларни ўзига йўналтирилиши, улар эса бу маблағларни дарахт экиш, парваришлаш ва тозалик тадбирларига йўналтириши таъкидланди.

Ўрмон хўжалиги агентлигига жорий мавсумда ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчатни бепул етказиб бериш топширилди. Бундан ташқари ҳар бир вилоят ҳокими ҳам 300 минг дона кўчатни маҳаллаларга текинга тарқатади. Ҳар бир маҳалла ва туманда қайси дарахт яхши кўкаришини одамларнинг ўзи яхши билиши, шу боис кўчат турини аҳоли билан бамаслаҳат танлаш кераклиги айтилди.

Ўрмон хўжаликларида 5 миллион дона дарахт экиш, чиқинди полигонлари атрофида ва йирик саноат корхоналари ҳудудида «яшил белбоғ» яратиш, дала четларида 20 миллион туп терак, тут ва узум экиш, боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 3,5 миллион дона кўчат экиш, Оролнинг қуриган тубида 100 минг гектарда «яшил қоплама»ларни барпо этиш режалари қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда дарахтлар ва яшил ҳудудларни парвариш қилишни яхшилаш мақсадида ободонлаштириш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Бу борада ҳозирда шаҳар ва туманлардаги ободонлаштириш хизматини хусусий секторга бериш, ҳар бир кўчани дарахтлари билан алоҳида-алоҳида режалаштириб, бир йиллик маблағи билан очиқ танловга қўйиш таклифи ўрганилмоқда. Бу тартибни аввало тажрибадан ўтказиб кўриш, натижасига қараб барча туман ва шаҳарларни ушбу тизимга ўтказиш лозимлиги қайд этилди.

Ушбу лойиҳа бошланганидан бери ўтган 2 йилда уй-жой массивларида 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.

Жорий йилда, 25 октябрдан 1 декабргача «кузги дарахт экиш мавсуми» эълон қилинади, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган. Бунда барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар, машҳур блогерлар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун Рес­публика штаби ташкил қилинади. Фанлар академияси, Тупроқшунослик, Ўрмончилик институтлари, ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ҳам штабга аъзо бўлади. Штаб тупроқ таҳлили, иқлим шароити асосида қаерга, қачон, қайси кўчат турини қанча экишни белгилаб беради. Бундай тизимли фаолият жойларда тўғри ташкил қилинса, кутилган натижаларга эришиш мумкин.

Куни кеча бу хайрли мақсадларнинг амалий ифодаси сифатида давлатимиз раҳбари «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумини бошлаб берди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Оқтепа ва Боғзор маҳаллаларига ташрифи чоғида жамоатчилик билан бирга кўчат экди.

Маҳалла аҳолиси билан суҳбатда таъкидланганидек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини самарали ташкил қилиш мақсадида ўтган йиллар давомида хориждан технологиялар, мутахассислар олиб келинди. Соҳа ходимлари қўшимча ўқитилди, уларнинг ойликлари оширилди. Энг муҳими, бу борада жамоатчилик назорати йўлга қўйиляпти. Эндиликда бошланаётган янги мавсумни тўғри ташкил қилиб, унинг мазмун-моҳияти ва самарасини жамоатчиликка кенг тарғиб этиб, шахсий ўрнак ва намуна кўрсатиб, уюшқоқлик билан ўтказиш олдимиздаги асосий вазифамиздир.

Биргина кўчат экиш ва уни баркамол дарахтга айланиши учун кези келганда ўнлаб одамлар меҳнат қилади. Шу битта дарахт воситасида табиий мувозанат барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшилади.

Ундан сон-саноқсиз манфаат юзага келади. Бугун турли баҳоналар билан дарахтларни кесиб нобуд қилаётганлар ўз ишлари билан нафақат табиатга, балки инсониятга ҳам катта зарар етказаётганини бир мулоҳаза қилиб кўриши лозим, албатта.

Кўкаламзорлаштириш ва яшил ҳудудлар бунёд этиш шунчаки зиммамиздаги масъулият эмас, бизнинг келажак авлодларга қолдирадиган хайрли меросимиз ҳамдир. Шундай экан, бу эзгу лойиҳада ҳар биримиз фаол қатнашишимиз шарт!

 

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔87

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔190

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔179

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар