Сунъий йўлдош маълумотлари шуни кўрсатадики, сўнгги 20 йил ичида дунё океанининг 56 фоизи туси кўкдан яшилга ўзгарган. Бу ўзгаришлар, айниқса, экватор яқинидаги тропик минтақаларда яққол сезилади, деб хабар берди Euronews.
NASA агентлигининг Мodis-Aqua сунъий йўлдоши дунё океанининг ярмидан кўпи кўк рангдан асосан яшил рангга босқичма-босқич ўтганини қайд этган. Рангини ўзгартирган майдон Ердаги барча қуруқлик майдонидан каттароқдир.
Буюк Британиядаги Миллий океанография маркази таҳлилига кўра, яшил ранг глобал исиш туфайли экотизимларнинг ўзгариши белгиси бўлиши мумкин. Бу ўзгаришлар нима экани ва уларнинг аниқ сабаблари ҳали аниқланмаган.
Аммо, улар, эҳтимол, кўпчилик озиқ-овқат занжирлари асосидаги мавжудотлар – фитопланктон билан боғлиқ. Бу организмлар биз нафас олаётган кислороднинг кўп қисмини ишлаб чиқаришда ва атмосферамизни барқарорлаштиришда ҳам муҳим роль ўйнайди.
«Иқлим ўзгаришининг оқибатлари денгиз микроорганизмлари экотизимида аллақачон сезилмоқда», дейилади тадқиқотда.
Тадқиқот муаллифларининг фикрича, океан рангининг ўзгариши экотизим ҳолатидаги ўзгаришларни акс эттириши мумкин. Тўқ кўк ранглар ҳаёт даражасининг пасайишини, яшил ранглар эса фитопланктон фаоллигини кўрсатади.
Олимларнинг фикрига кўра, океан рангидаги ўзгаришлар тенденциясини пайқаш учун 40 йилгача вақт керак бўлади.
Океан ранги ўзгаришини чуқурроқ ўрганиш учун 2024 йил январь ойида NASA агентлиги Pase космик аппаратини учиришни режалаштирган. У планктон, аэрозоллар, булутлар ва океан экотизимини кузатади.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔90
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔116
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил