Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Экологик муаммолар ҳамжиҳатликда бартараф қилинади

Албатта, ушбу масалага бу даражада катта эътибор қаратилгани бежиз эмас. Чунки кейинги 30 йилда минтақамизда ҳаво ҳарорати бир ярим градусга кўтарилди.

Экологик муаммолар  ҳамжиҳатликда  бартараф қилинади

Бу – дунёдаги ўртача исишдан икки карра кўп, дегани. Оқибатда музликлар умумий майдонининг қарийб учдан бир қисми йўқолиб кетди. Агар ушбу тенденция сақланиб қолса, яқин йигирма йилда минтақамиздаги иккита йирик дарё – Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоизга қисқариши мумкин. Жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоизга, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги эса 40 фоизга камайиши кутилмоқда.

БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон бу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, БМТ Бош котибининг Сув ресурслари бўйича махсус вакили лавозими таъсис этилишини қўллаб-қувватлаши маълум қилинди. Шунингдек, Марказий Осиё сувни тежайдиган технологиялар платформасини яратиш жараёнида «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – сув ресурслари» механизмини ишга солиб, энг илғор технологияларни жалб этиш ва татбиқ қилиш таклиф этилди.

Таҳлилларга кўра, 15 йил ичида мамлакатимизда аҳоли жон бошига сув таъминоти 3048 куб метрдан 1589 куб метрга қисқарди. Жаҳон сув ресурслари институти томонидан эълон қилинган сув стрессидан азият чекаётган давлатлар рейтингида Ўзбекистон 164 мамлакат орасида 25-ўринни эгаллайди.

Охирги йилларда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, бу ресурсларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бў­йича изчил ислоҳотлар олиб борилди. Мамлакат миқёсида 2018 йилгача сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонлар 28 минг гектарни ташкил қилган бўлса, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 1 миллион гектарга етди. Буларнинг барчаси ўз вақтида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар самарасидир.

Агар рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2022 йилда республика бўйича жами 398,4 минг гектарда томчилатиб, 31 минг гектарда ёмғирлатиб, 16,3 минг гектарда дискрет суғориш технологиялари жорий қилинган. 451,9 минг гектар майдонлар эса лазер ускунаси ёрдамида текисланган. 73 минг гектарда эгилувчан қувурлар орқали, 36 минг гектарда эса эгатга плёнка тўшаб суғориш ишлари амалга оширилган.

Ушбу технологиялар жорий қилинган майдонларда сувни 40-50 фоизга, минерал ўғитларни 25-30 фоизга, ёқилғи-мойлаш материалларини 30-35 фоизга камайтириш, шунингдек, ҳосилдорликни, жумладан, пахтачиликда 30 фоизгача ошириш имконини берган.

«Ўзбекистон – 2030» тараққиёт стратегияси БМТ «Барқарор ривожланиш мақсадлари»га уйғун бўлиб, Ўзбекистон ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни тўла ва қатъий бажармоқда. Жумладан, Стратегияда юртимизда сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш устувор вазифа сифатида белгиланди. Сув ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдонини 2 миллион гектаргача, шу жумладан, томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш билан боғлиқ вазифаларга алоҳида эътибор қаратилгани диққатга сазовордир.

Мазкур ҳужжатда қўшни давлатлар билан сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бош­қариш, трансчегаравий сув ресурслари ва давлатлараро сув хўжалиги объектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида икки тарафлама манфаатли ҳамкорликни фаол давом эттириш масалалари ўрин олди.

Мухтасар айтганда, бугун олдимизда долзарб экологик муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш, глобал иқлим ўзгаришига мослашиш, биохилма-хиллик қисқариши ва атроф муҳит ифлосланишини олдини олишдек муҳим вазифалар турибди. Бу борада биз депутатлар қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, парламент назорати шаклларидан фойдаланган ҳолда тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини мониторинг қилиб борамиз.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

Ўзбекистон Экологик партияси
фракцияси раиси




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар