Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳам Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида «Халқаро автомобилсиз кун» муносабати билан Урганч давлат университети ҳудудида «10 минг қадам пиёда» акциясини ўтказди.
Акция давомида иштирокчиларга кунига маълум вақт пиёда юришнинг афзал томонлари, шунингдек, бугунги кундаги экологик муаммоларни бартараф этиш йўллари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Камол Жуманиёзов Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шаҳарларнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, экологик тоза транспорт воситаларида ҳаракатланишни рағбатлантириш, велосипеддан фойдаланишни оммалаштириш, аҳолини пиёда юришга кенг жалб этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида экологик маданиятни кенг тарғиб этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалар билдирди.
– Олимлар югуриш спорти билан шуғулланувчилар устида узоқ йиллик изланиш ва тадқиқот олиб борганларидан сўнг мазкур спортчиларнинг тизза мускуллари жуда мустаҳкам, бақувват ва яхши ҳолатда бўлишини аниқладилар, – дейди тадбирда сўз олган Камол Жуманиёзов. – Пиёда юриш тизза мускуллари қувватини оширибгина қолмай, балки юрак мускулларини ҳам яхшилаб, қандли диабет касаллиги чекинишига, қон босимининг мўътадиллашишига хизмат қилар экан. Умуртқа поғонаси ва тизза бўғимларидаги оғриқларнинг йўқолишига ҳамда жисмнинг иммунитет тизими мустаҳкамланишида ҳам пиёда юришнинг ижобий таъсири катта эканини мутахассислар исботлашган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил