Таҳлилларга кўра, деярли барча мамлакатларда қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори йилига аҳоли жон бошига 1 фоиз ортиб бормоқда. Мамлакатимизда иқтисодий-ижтимоий ўсиш ҳисобига бу кўрсаткич 7 миллион тоннага етиб, йилига 2 фоиздан ўсмоқда.
Лекин уларни йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш қониқарли аҳволда эмас. Мисол учун, Қорақалпоғистонда 10 фоиз, Фарғона ва Қашқадарёда 20 фоиз чиқинди қайта ишланади, холос. 781 та маҳаллада чиқиндиларни олиб чиқиш масаласи ҳал этилмаган. Аҳолининг бу соҳадаги хизматлар бўйича дебитор қарздорлиги ҳам кўп. Тиббиёт ва таълим муассасалари, бозорлар учун 19 минг дона чиқинди контейнерларига эҳтиёж бор.
Қурилиш чиқиндиси полигонлари ташкил қилинмай, улар йўл, дала ёки дарё бўйларига ташлаб кетилмоқда. Ўтган йили 4 мингта ҳолатда қурилиш чиқиндилари нотўғри жойга ташлаб кетилгани аниқланган. Худди шу каби, маҳалла, мавзе ва хиёбонлар ҳудудидаги барг ва дарахт шохларини йиғиштириш билан шуғулланадиган мутасадди йўқ. Бу масалани ҳамма бир-бирига ташлаш билан овора. Тиббиёт чиқиндиларини сақлаш, ташиш ва зарарсизлантириш бўйича ҳам ягона тизим мавжуд эмас.
Албатта, бундай муаммоларни фақат маъмурий йўл билан ҳал этиб бўлмайди. Ёш авлод қалбида она табиатга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш орқалигина бирор натижага эришиш мумкин. Маҳаллада, кўчаларда чиқинди ташлаган кишини кўрганда «бу ишингиз нотўғри бўлди», дейдиган муҳитни шакллантирмас эканмиз, бу муаммо ечим топмайди.
Йиллар давомида тўпланиб бораётган чиқиндилар келгусида инсонлар ҳаёти учун ўта хавфли муаммоларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳозирданоқ бунинг олдини олишга қаратилган чораларни кўришимиз зарур.
Масалан, Сирдарё вилояти мисолида олиб қарайдиган бўлсак, жорий йилда вилоят бўйича чиқиндини қайта ишлашга ихтисослашган ўнта корхона фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан шу йил ҳисобига 15 минг 500 тоннадан зиёд чиқинди қайта ишлангани ажойиб кўрсаткичдир.
Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчасида жойлашган «Гулистон полиэтилен индустриал» МЧЖнинг лойиҳавий қуввати 160 тонна ва унда 10 киши иш билан таъминланган, у ерда полиэтилен ва пластмасса чиқинди қолдиқларидан елим трубалар ишлаб чиқарилади. Янгиер шаҳридаги «Янги замин евро пласт» МЧЖ эса полиэтилен ва пластмасса чиқиндисини қайта ишлаб чиқариш жараёнида 1,5 тонна чиқинди қайта ишланмоқда. Бу ерда ҳам 30 нафар киши иш билан таъминланган.
Шу кунларда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга қарши курашиш мақсадида барча ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Чунки тоза-озода жойга ҳеч ким чиқинди ташламайди.
Шунинг учун ҳам маҳаллаларда ариқларни тозалаш, дарахтларни буташ, деворларни оқлаш, кўча чироқларини тартибга келтириш, йўлларни таъмирлаш ишлари авжида. Ойлик доирасида биринчи навбатда ҳудудлардаги 77 та қабристон, 171 та маҳалла, 606 та кўча, 6 та зиёратгоҳда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, чиқиндилар масаласи экологиядаги муҳим муаммолардан бири бўлиб, уларни йиғиштириб қайта ишлаш ёки гигиеник талаблар бўйича саришта қилинса, нафақат иқтисодий жиҳатдан фойда кўрамиз, балки ерни, ҳавони сувни, озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишининг олдини оламиз. Одамлар соғлиғини муҳофаза қиламиз.
Ҳанифа АЛЛАЁРОВА,
ЎЭП Оқолтин туман партия ташкилоти кенгаши раиси
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔87
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔190
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔179
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил