Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши, Навоий давлат педагогика институти табиий фанлар факультети ҳамкорлигида Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб «Озон – ҳаёт учун!» мавзуида талабалар ўртасида тадбир ўтказилди.
Саноатлашиб бораётган бугунги даврда табиатдаги тирикликнинг муҳим асоси бўлган озон қатламини ҳимоя қилиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Аҳолининг экологик билимини ошириш, озон қатлами ҳақида айниқса ёшларни кўпроқ хабардор қилиш талаб этилади. Мақсад ёшларнинг хабардорлигини ошириш ҳамда она табиатни, хусусан, озон қатламини сақлашга бўлган муносабатини ўзгартиришдан иборатдир.
Тадбирда талабалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда 3 та шарт, — «Энг яхши видеоролик», «Энг яхши расм» ижодий ишлари ва озон қатлами бўйича берилган саволларга жавоблари билан иштирок этди.
Ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар Экопартиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил