Етти кун      Бош саҳифа

Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятимизнинг муҳим таянчи

Бошланғич партия ташкилотлари кенг жамоатчилик билан яқин алоқа ўрнатиш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий билим даражасини ошириш, жамоат ташкилотлари билан хамкорлик қилиш, партия мафкураси ва ғоясини аҳоли онгига сингдириш, ўзи мансуб бўлган партияга хайрихоҳлар сонини кўпайтириш каби вазифаларни амалга оширади.

Бошланғич партия ташкилотлари  фаолиятимизнинг муҳим таянчи

Ўзбекистон Экологик партияси Гулистон шаҳар кенгаши ана шу вазифаларни бажаришга астойдил ҳаракат қилиб келмоқда. Кенгаш таркибида айни пайтда 35 та БПТ мавжуд бўлиб, ўз таркибида 768 нафар партия аъзоларини бирлаштирган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Экологик партиясининг ташкил топганига кўп вақт бўлмасдан Гулистон шаҳар кенгаши томонидан аҳоли билан ишлаш, бошланғич ташкилотлар орқали партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини етказиш, бугунги куннинг экологик муаммолари хусусида жамоатчиликни хабардор қилишга киришилди. Зотан, экологияга оид муаммолар ижтимоий ходиса бўлиб, миллат ва элат, ҳудуд танламайди, унинг салбий таъсиридан барча бирдек азият чекаверади. Шаҳар ҳудудида мунтазам равишда турли тадбирлар, жумладан, учрашув, давра суҳбатлари ўтказилиб, булар ҳақида кенг тушунтиришлар берилмоқда. Бу борада зарур чора-тадбирлар режаси белгилаб олиниб, жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари партиянинг тадбирларида асосий таянч бўлмоқда.

БПТлар фаолиятини жонлантириш, уларнинг меъёрий ҳужжатларини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Хусусан, БПТлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, жойларда ўқув семинарлар ўтказиш орқали БПТлар фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиш режалаштирилган.

Албатта, аҳолининг асосий қисми сиёсий жиҳатдан жуда фаол фикрлайди, дея олмаймиз. Омма ўртасида лоқайдлик, депутатликка номзод сифатида кўрсатилаётган фуқароларга нисбатан бе­эътиборлик, уларнинг сайловолди дастурларига бефарқ муносабатда бўлиш каби салбий кўринишлар ҳозир ҳам мавжуд. Партиянинг асосий таянчи, асосий тагзамини бўлган БПТлар фаолиятини янада яхшилаш, иш самарадорлиги ошириш, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Кенгаш аъзолари ўз бурчлари ва вазифаларини тўғри англашларига ҳам боғлиқ. БПТлар партиянинг шаҳар Кенгаши, партия депутатлик гуруҳлари билан қанчалик яқин алоқа ва ҳамкорлик ўрната олса, ўтказиладиган тадбирлар сифати ва савияси ҳам шунчалик юқори бўлиши шубҳасиз.

Шу ўринда асосий эътиборни бош­ланғич партия ташкилотлари фаолиятига қаратишимиз бежиз эмас. Одамларда партия ғояларига хайрихоҳлик уйғотиш, аъзолар сонининг ошишида бошланғич партия ташкилотининг янги ташаббус­лар билан чиқиши, таклифлар бериши, мухтасар айтганда, ҳар жиҳатдан фаоллик кўрсатиш муҳим ўрин тутади.

 

Бурҳон ШЕРМАТОВ,

ЎЭП Гулистон шаҳар партия

ташкилоти кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар