Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Табиат юзига оёқ қўйманг!

Сўлим дам олиш масканларидаги сўриларнинг бирида бир гуруҳ аёллар гап ошини ўтказишмоқда.

Табиат  юзига оёқ  қўйманг!

Кулги, қий-чув сира тинмай турган бир вақтда аёллар ўтирган жойга ёши улуғ бир онахон келдида, аёлларга танбеҳ бера кетди.

– Эҳ қизларим-эй, сизларни боядан бери кузатаман. Гап ошингиз учун сўлим, салқин жойни, сойни тепасидаги сўрини танлабсизлару, одобни унутибсизлар-а. Еган, ичганингиз қолдиқларини уялмай-нетмай оқаётган сойга отяпсиз.

– Вой, холажон, сойга ушоқларни отяпмиз, балиқларга ем бўлади-да, – деди аёллардан бири норози оҳангда.

– Нафақат нон ушоқлари, пўчоқ, қоғоз, ҳатто сувдан бўшаган елим идишларни ҳам улоқтир­япсиз. Бу жуда ҳунук ҳолат. Маданият, тарбия борми ўзи сизларда?..

Онахон шундай дея бошини ҳам қилиб қолган кап-катта аёлларга бир қараб олдида ўз давраси ёнига қайтди.

Дарҳақиқат, бир вақтлар ариқ ва сойларимизда тиниқ сувлар оқарди. Одамлар бу сувлардан бемалол ичарди, идиш-товоғини, кирини ювгани ҳам ишлатарди, ҳаттоки болажонларимиз бу сувларда кулча нонларини оқизиб ер эди. Бугун эса сиз ва биз кабилар туфайли сойларимиз, ариқларимиз тобора ифлосланиб бормоқда. Баъзи жойларда оқаётган сувлар ҳаттоки экинларни суғоришга ҳам яроқсиз бир аҳволга келиб қолган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сувнинг ифлосланиши кўплаб юқумли касалликларнинг жуда тез тарқалишига сабаб бўлар экан. Кўпчилик, айниқса болалар очиқ сув ҳавзаларида чўмилганда ифлосланган сувни ютиб юбориши ҳам турли юқумли ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертлари дунёдаги барча касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқишини аллақачон аниқлашган. Сувнинг касаллик тарқатувчи микроорганизмлар билан зарарланиши қорин тифи, дизентерия, вабо, вирусли гепатитнинг А тури каби бир қатор юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Шундай экан, табиатнинг юзига оёқ қўйиб, ўз ҳамюртларингиз, ҳаттоки ўз оила-аъзоларингиз саломатлигини хавф остига қўйманг.

 

Фотима МАНСУРОВА,

ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши ходими




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар