Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилGlobal Hunger Index 2022 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексида Ўзбекистон энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида 5,6 балл билан 21-ўринни эгаллади.
Ушбу кўрсаткич ижобий натижа бўлиб, мамлакат озиқ-овқат етишмовчилигига дучор бўлмаслигини англатади.
Глобал очлик индексининг етакчи поғоналарида Беларусь, Босния ва Герцеговина, Чили давлатлари жойлашган. Энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.
МДҲнинг қолган давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллади: Қозоғистон – 24; Россия – 28; Арманистон – 32; Озарбайжон – 36; Украина – 36; Қирғизистон – 40; Тожикистон – 67.
Жорий йилда Глобал очлик индексда 121 та мамлакат иштирок этди. Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил