Етти кун      Бош саҳифа

Жамоатчилик эшитувида қайси муаммо муҳокама этилди?

Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғис­тон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши томонидан коммунал соҳада, хусусан аҳолини ичимлик сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш йўналишида қилинган ишлар, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги масала юзасидан жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Жамоатчилик эшитувида  қайси муаммо  муҳокама этилди?

Ушбу муҳим масала партиямиз ва жамоатчиликнинг айни эътиборида тургани билан аҳамиятлидир. Шу боис ушбу масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, соҳага оид мутасадди ташкилотларнинг масъул раҳбарлари, мутахассислар, Қорақалпоғис­тон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатларининг маълумотлари тингланди.

Йиғилишда жамиятга қарашли сув тозалаш ускуналарида амалга оширилаётган йирик қурилиш ва реконструкция ишлари, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси сув таъминоти масъул раҳбари томонидан берилган маълумотларга кўра, республика аҳолисининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 70,5 фоизни ташкил этади. Бу йил аҳолининг ичимлик сув билан таъминланишини ҳали ҳам яхшилаш мақсадида умумий лойиҳа баҳоси 211,8 млрд. сўмлик сармоялар доирасида жами узунлиги 383,8 километрлик ичимлик ва оқова сув тармоқлари ва 24 та сув ускунасида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарорига мувофиқ, лойиҳа баҳоси 100,4 млрд. сўмлик 69 лойиҳада жами 342,6 километрлик ичимлик сув тармоқлари ва 17 та сув ускунасида қурилиш, реконструкция ишлари қилиняпти.

Йиғилишда иштрокчилар аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш йўналишидаги ишлар бўйича фикр-таклифларини билдириб, соҳа мутахассисларидан ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар