Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Оддийгина фаросат бўлса эди...

Кунора иш ёки бошқа юмуш билан таксига чиқамиз. Ана шундай кунларнинг бирида такси ҳайдовчиси ўз дардини айта кетди.

Оддийгина фаросат бўлса эди...

«Синглим, мана юртимиз тинч, шаҳару қишлоқларимиз, кўчаларимиз обод бўляпти, – дея гап бошлади такси ҳайдовчиси. – Боғ-роғлар яратиляпти. Йўл бўйида экилган ям-яшил дарахтларни кўриб баҳру дилинг очилади. Мана, кўчалар янгидан асфальт бўляпти. Хуллас, ҳаммаёқ чиройли.

Аммо мени бир нарса ўйлантиради. Баъзи одамларда озгина маданият, фаросат, тарбия етишмайди. Айрим йўловчилар машинага чиқиб, то манзилга етгунига қадар салон ичига турли қоғоз, чиқиндиларни ташлаб кетишади. Ҳатто болаларининг таглигини алмаштириб ташлаб кетадиганлари ҳам учрайди. Улардан кейин бошқа йўловчилар машинага ўтирганида бизга ноқулай бўлади. Машинанинг ойнасидан сувдан бўшаган баклашка, қоғоз, нима бўлса улоқтирган йўловчиларга бу иши нотўғри эканини тушунтирсак, жаҳл қилиб, хафа бўлишади. Одамларимизда озгина экологик маданият пайдо бўлса эди...»

Ҳайдовчининг бу сўзларидан рости хижолат бўлдим. Айнан шундай одамлар учун уялдим. Афсуски, ҳали ҳамон орамизда кўп қаватли уйларнинг тепа қаватларидан туриб чиқинди улоқтирадиган, чиқиндини дуч келган ерга итқитиб кетадиганлар жудаям кўп. Шунинг учун ҳам сизу бизга  оиламизда, маҳалламизда, юртимизда экологик маданиятни, тарбияни шакллантиришдек масъулиятли бир вазифа юклатилганлигини унутмайлик.

 

Фотима ЎКТАМОВА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар