Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилТошкентда атроф муҳит муҳофазасини ҳисобга олган ҳолда туризмни барқарор ривожлантиришнинг усуллари муҳокама қилинди.
«Стратегик экологик баҳолашни (СЕБ) амалга оширишга кўмаклашиш» лойиҳаси бўйича манфаатдор томонларнинг маслаҳат учрашувидан мақсад томонларга СЕБнинг дастлабки баҳолаши доирасида амалга ошириш учун зарур бўлган лойиҳа фаолиятини тушунтириш, амалга ошириш муддати ва манфаатдор томонларни жалб қилиш режасини кўриб чиқиш бўлди.
Учрашув якунлари бўйича манфаатдор томонлардан тавсиялар тўплаш режалаштирилди. Бу эса Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган экологик консалтинг компанияси томонидан СЕБни ишлаб чиқиш ва жорий этишни янада такомиллаштиришга ёрдам беради.
Тадбирда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари, халқаро ташкилотлар, жумладан, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, БМТ Тараққиёт дастури, Осиё тараққиёт банки ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
— Агентлигимиз, асосан, сув таъминоти, канализация ва чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларини молиялаштиради— деди лойиҳа раҳбари Гоин Лориан. — Шунингдек, бизда яшил иқтисодиёт лойиҳаси мавжуд бўлиб, биз Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёрдамида стратегик экологик экспертиза ўтказамиз. У иқлим ва атроф муҳитни баҳолашни маҳаллий муассасаларнинг стратегик режаларига интеграциялашдан иборат бўлиб, уларга ушбу мавзуларни режалаштириш дастурларига киритишга ёрдам беради, — деди лойиҳа раҳбари Гоин Лориан.
Йиғилишда Чорвоқ туризм иқтисодий зонасини ривожлантиришнинг бош режаси ва истиқболлари, Бўстонлиқ вилоятининг имкониятлари ва муаммолари, экологик муаммоларни интерактив тарзда аниқлаш, гуруҳ муҳокамалари, атроф муҳитни стратегик баҳолашни ўрганиш учун маълумотларни йиғиш бўйича тажриба алмашиш, асосий ғоялар ва кейинги режалар ҳақида ялпи ҳисобот тақдимотлари ўрин олди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил