Етти кун      Бош саҳифа

Қуёш панеллари ҳисобига энергияси сарфи тежалмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, партия фракцияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан «Жамоатчилик эшитуви» ўтказилди.

Қуёш панеллари ҳисобига энергияси сарфи тежалмоқда

Унда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, энергия самарадорлигини ошириш орқали энергия тақчиллиги олдини олиш борасида Чилонзор туманида амалга оширилган ишлар бўйича ҳокимлик мутасаддиларининг маълумотлари эшитилди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани учун 146 та аҳоли хонадонига жами 730 кВт кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 91 та аҳоли хонадонига жами 287 кВт қуёш панеллари ўрнатилган. Ушбу аҳоли ҳонадонларида бир ой давомида 27 300 кВт электр энергиясидан фойдаланилган бўлса, бугунги кунда куёш панеллари ўрнатилиши ҳисобига 17 745 кВт, яъни 65 фоиз электр энергияси тежалишига эришилди.

Тумандаги тадбиркорлик субъект­ларига қуёш панеларини ўрнатиш режаси 10 500 кВт этиб белгиланган бўлиб, амалда 31 та тадбиркорлик субъектларига жами 658 кВт қуёш панеллари ўрнатилган. Ушбу тадбиркорлик субъектларига ўрнатилган қуёш панеллари ҳисобига кунлик электр энергияси сарфи 20 фоизга тежалмоқда.

Ижтимоий объект ва давлат идораларига қуёш панеларини ўрнатиш режаси 1 079 та объектга жами 10 800 кВт белгиланган бўлса, жорий йилда 35 та объектга жами 3 150 кВт қуёш панеллари ўрнатилган.

Эшитувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия вакиллари томонидан ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш борасида белгиланган кўрсаткичларни ўз муддатида ижро этилишини таъминлаш юзасидан фикрлар билдирилди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар