Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

СУЮКЛИ КЕЛИН БЎЛИШНИНГ ОДДИЙ СИРИ

Янги келин ҳар қанча гўзал ва хушқомат бўлмасин, ҳар қандай бой-бадавлат, обрўли хонадондан келмасин, доно ва одобли бўлмасин, рўзғор юмушларини билмаса, саранжом-саришта иш тутмаса, хуллас, эпли бўлмагунча борган жойида тиниб-тинчиб кетиши даргумон.

СУЮКЛИ КЕЛИН БЎЛИШНИНГ ОДДИЙ СИРИ

Бекорга халқимиз «Сепли бўлгунча, эпли бўл», деб айтмаган. Аммо кўпинча қизларимизнинг турмуш, дея аталган синовга ҳеч қандай тайёргарлик кўрмагани тўйдан кейиноқ очилиб қоляпти. Нон ёпишни, овқат қилишни, ҳатто оддийгина тухум қовуришни ҳам эплай олмайдиган қизлар борлигига балки ишонмассиз? Ахир, бўлажак келиннинг ўзи тушган оилага маҳкам илдиз отиши, обрў топиши, эр-хотиннинг муҳаббати янада аланга олиши кўп жиҳатдан келиннинг пазандалигига ҳам боғлиқ-ку! Аксарият оилаларда жанжал, ғишаваларнинг келиб чиқиши кўпинча овқатга бориб тақалади. Ёш келинлар нон ёпиш, мазали таомлар тайёрлашни ўз уйларида ўрганиб олишлари лозим. Овқат қилишдан олдин энг аввало, катталарнинг истак-хоҳишлари инобатга олинади. Улардан «Нима овқатни хоҳлайсизлар?» деб сўраш ҳам одобга киради. Катталар кўпроқ юмшоқ, хушхўр, суюқ овқатларни исташади. «Менга бу ёқмайди», «Мен бу овқатни билмайман» қабилида зарда қилиб, уларни оғринтириш инсофдан эмас.

Ёш уй бекаси ҳар ишда саранжом-саришта, тежамкор бўлиши керак. Келинчак бу фазилатни эгалласа, рўзғор ишларида қоқилмайди, биринчи кунларданоқ атрофдагиларнинг ҳурмат-эътиборини қозонади. Аксинча, у рўзғор юмушларини пала-партиш, совуққонлик билан бажарса, ўзи озода, дид билан кийинмаса ёки ўзига оро бериб қарамаса, меҳмон кутишни билмаса, уйни покиза, озода тутмаса, эрининг катта-кичик юмушларига бепарволик қилса, бундай келинчак асло оиладагиларга ёқмайди. Бу ҳолнинг тузалишидан умидини узган қайнона-қайнота охири сабри тугаб, бундай эпсиз келиннинг баҳридан ўтиш ташвишига тушиб қолади ёки бу келиннинг бутун умри таъна-маломатлар, можаро-тортишувлар билан ўтади.

Келинларимизнинг оиладаги ҳисоб-китоб ишларига бефарқлиги ҳам қимматга тушиши мумкин. Электр чироқларини заруратсиз ёқиб қўядиган, масаллиқларни исроф қилиб юборадиган, рўзғор юритишда тежамкор бўлмаган келинлар ҳам хонадонга суюмли бўла олмайди. Яқинда маҳалламизда қайнона-қайнота ҳовлининг чиқимларини тўлаймиз, деб ажратиб қўйган пулларига ўзбошимчалик билан қандил харид қилган келиннинг сал бўлмаса турмуши бузилиб кетай, деди.

Назаримда, оилада қиз болани ор-номусли, иффатли, гўзал хулқли қилиб тарбиялашдан ташқари, уни келажакда оила тебратиб кетиши учун лозим бўлган бошқа бир қатор фазилат эгаси ҳам қилиб тарбиялаш керакдек кўринади. Кечиримли, катталарга ва турмуш ўртоғига ўта ҳурматли бўлган, озода, ширинсўз, қолаверса, турмушнинг бор-йўғига сабр қилиб, тежамкор, тадбиркорлик фазилатларига эга бўлган келинларгина ўз турмуш ўртоқларига муносиб ёр, қайноналарига суюкли келин бўла олади.

Аҳмаджон ТУРСУНОВ




Ўхшаш мақолалар

Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

🕔11:38, 20.08.2026 ✔59

Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

Батафсил
Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔657

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔819

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

    Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

    Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

    ✔ 59    🕔 11:38, 20.08.2026
  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 657    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 819    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 1116    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 1131    🕔 12:10, 15.05.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар