Етти кун      Бош саҳифа

Экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратган қиз тақдирланди

Қайд этиш жоиз, дунё миқёсида Грета Тунберг ва бошқа машҳур экофаоллардан руҳланиб, экологик стандартларни тобора жиддий ёқлаб чиқаётган ёшлар кўпайиб бормоқда. Мисол учун ифлосланган ҳаво ҳар йили 600 мингдан зиёд боланинг ҳаётига зомин бўлмоқда, юз миллионлаб бола хавфсиз ичимлик сув ва тўйиб овқатланиш имкониятидан баҳраманд бўла олмаяпти.

Экологик муаммоларга жамоатчилик  эътиборини қаратган қиз тақдирланди

Афсуски, дунё миқёсида бундай аянчли рақамлар ўсиб боряпти. Бундай ҳолатларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, одамларни уйғоқликка чорлаш муаммолар ечими учун дастлабки қадам бўлса, ажаб эмас. Шунинг учун ҳам экологик муаммолар ва уларни бартараф қилиш чоралари ҳақида ёшларга, болаларга кўпроқ маълумот бериш, ахборотни таъсирли етказиш услуб­ларидан фойдаланиш давр талаби десак адашмаймиз.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда «Нурафшон» телеканали орқали эфирга узатилган кўрсатувдан олинган экологик муаммоларнинг салбий  оқибатларини ўзида акс эттирган монолог юртдошларимизнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Монолог кўплаб юртдошларимизни, мутасаддиларни экология ҳақида ўйлашга чорлаб, атроф муҳитни асраш нечоғлик муҳим эканига эътиборини қаратди, дейиш мумкин.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида ушбу монолог муаллифи Дилшода Рустамжонова меҳмон бўлди. Партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев учрашувда Дилшода Рус­тамжонова сингари ёшларимизнинг фаоллиги бугунги кунда жуда муҳим эканини таъкидлаб ўтди ва унга экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратгани учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Шунинг­дек, Дилшода Рустамжоновага партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Экологик муаммоларни куюнчаклик билан дадил кўтариб чиқадиган ва бошқаларни ҳам бунга даъват эта оладиган ҳамюртларимизнинг борлиги, бундай ёшлар сафи кенгаяётгани жуда қувонарлидир. Ўзбекистон Экологик партияси бу каби ёшларнинг она табиатимизни асраб-авайлаш йўлидаги фаоллигини ҳамиша қўллаб-қувватлайди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар