Етти кун      Бош саҳифа

Ноёб турлар муҳофазада

Инсоният табиат ресурсларидан фойдаланар экан, атроф муҳитга бевосита салбий таъсир кўрсатмоқда. Саноат тармоқлари ва қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши, табиий майдонларнинг кенг миқёсда ўзлаштирилиши экологик мувозанат бузилишига олиб келмоқда. Оқибатда ўсимликлар камайиб, генофонд қисқармоқда.

Ноёб турлар  муҳофазада

Мамлакатимиз ҳудудида ҳозирда 4500, улар орасида жиддий муҳофазага муҳтож 300 дан ортиқ камёб эндемик ва реликт турлар мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, кўплаб ёввойи турлар, хусусан, тожик ковраги доривор ўсимлигининг кескин камайиб кетаётгани жуда ташвиш­ли ҳолатдир.

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган таснифга кўра, йўқолиб кетиш хавфи остида қолган тожик ковраги Жанубий Тожикис­тон, жануби-ғарбий Помир-Олой билан бир қаторда Ўзбекистоннинг жануби (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари)да тарқалган.

Ковракнинг елим-смоласи тиббиётда томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўкйўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларга қарши дори ҳамда қувват берувчи воситаси сифатида фойдаланилади.

Табиий ҳолда ўсувчи бу тур бутунлай йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш мақсадида, Қизил китобга киритилган ҳамда 2023 йил 16 февралдаги ПФ-24-сонли Фармон билан уч йил муддатга мораторий эълон қилинган.

Аммо шунга қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан қонун талаб­лари қўпол равишда бузилмоқда. Жумладан, Қашқадарёда 4 та ҳолатда 4872 та 2 млрд. 411 млн. 640 минг сўмлик, Сурхондарёда 3 та ҳолатда 326 млн. 799 минг сўмлик тожик ковраги кесилиб, табиатга жуда кўп миқдорда зарар етказилгани ҳолатлари юзасидан 7 та жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура ҳамкорлигида коврак ўсимлигига ўрнатилган мораторий талаблари бажарилиши бўйича ҳудудларни ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.

 

Ўктам ЎТАЕВ,

Бош прокуратура Экология, атроф муҳитни

муҳофаза қилиш ва ўрмон

хўжалиги соҳасидаги

қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар