Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилХорижда таҳсил олаётган ёшларимиз экологияга оид таклифларини билдиришди.
Юртимиз аҳолиси ва ёшларининг экологик-ҳуқуқий билими ва маданиятини оширишда нафақат чуқур ўйланган ислоҳотлар, шунингдек, бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини ўзлаштириш ҳам муҳим ўрин тутади.
Шулардан келиб чиқиб, куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида турли давлатларда таҳсил олаётган бир гуруҳ ёшлар билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Унда партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев турли мамлакатларда таҳсил олаётган ушбу йигит-қизларнинг ўзлаштираётган билими, улар таълим олаётган давлатлардаги экологик ҳолатларни бевосита кузатиш, юртимизга татбиқ этиш мақсадида туғилган ғоялари Экопартия томонидан эътибор билан ўрганиб чиқилиши ва албатта қўллаб-қувватланишини билдирди.
Корея Республикаси, Япония, Германия, Хитой каби давлатлардан туриб суҳбатга қўшилган ёшларнинг Ўзбекистонда экологик муҳитни яхшилаш ва одамларда экологик маданиятни юксалтириш, шунингдек, бу борада хорижий давлатлар тажрибаси юзасидан таклиф ва ғоялари тингланди.
Ижтимоий фаол бўлган мазкур ёшлар сўнгги вақтларда экология соҳасида олиб борилаётган ишлар, жумладан, дарахтларни сақлаб қолиш ҳамда турли экологик муаммоларга қарши курашишда мамлакатимизда ижобий ўзгаришлар кўлами анчайин ортгани, жаҳон мамлакатларида ҳам бу яққол кўзга кўринаётгани хусусида илиқ фикрларини билдирди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил