Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси Қизилтепа туман партия ташкилотининг навбатдаги кенгаш йиғилишида устувор вазифалар белгилаб олинди.
Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар, кенгаш аъзолари ҳамда бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда бугунги экологик вазиятни янада барқарорлаштириш борасида бажарилиши зарур бўлган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Қизилтепа туманида сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва асраш ишларига алоҳида эътибор қаратиш, аҳолининг барча қатламлари, хусусан, ўқувчи-ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш масаласида фаолият самарадорлигини таъминлаш каби масалалар юзасидан фикрлар билдирилди.
Йиғилишда туман партия ташкилоти фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил