Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЖорий йилнинг 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.
Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ҳамда иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ва интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, аҳоли соғлиғини сақлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши таклиф этилмоқда. Шунингдек, лойиҳада этил спирти, алкогол ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик ёки муомалага киритганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасида тадбиркорнинг товар брендидан ноқонуний фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, санитария ва ветеринария қонунчилигини бузиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазоларни кучайтириш таклиф этилмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари муҳокама этилган қонун лойиҳаси партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг эканлигини ҳамда партия электорати манфатларига тўла мос келишини таъкидлаб, уни маъқулладилар.
Шунингдек, фракция йиғилиши кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил