Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Қирғизистонда энергия инқирози: Уч йилга  фавқулодда ҳолат жорий этилади

Қирғизистонда электр энергияси танқислиги сабабли уч йил муддатга энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилади. Бу ҳақда президент Садир Жапаров матбуот хизмати хабар берган.

Қирғизистонда  энергия  инқирози:  Уч йилга   фавқулодда ҳолат  жорий этилади

Энергия инқирозига Норин дарёси ҳавзасидаги сув оқимининг пастлиги ва энергия истеъмолининг тез суръатлар билан ўсиб бораётгани шароитида ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, Қирғизистон ҳукумати бир ҳафта муддатда Энергетика вазирлигига қайта тикланадиган энергетика объектлари учун ер участкаларини белгилаш ва ажратиш ҳуқуқини бериши кераклиги қайд этилган.

Апрель ойида Қирғизистон ҳукумати раҳбари Оқилбек Жапаров 2022 йилда мамлакат энергетика саноатини ривожлантириш учун 176 миллион долларга яқин маблағ ажратилгани ҳақида маълум қилган эди. Ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги сабабли Қирғизистон ҳар йили қўшни республикалардан электр энергияси сотиб олишга мажбур бўлмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар