Табиат      Бош саҳифа

Фақат назорат эмас, табиатга етказилган зарарлар ўрнини тиклаш ва соғломлаштириш зарур

Ҳар йили баҳор ва кузги экиш мавсумида миллионлаб кўчатлар экилади. Аммо нима учун йилдан-йилга юртимизнинг барча ҳудудларида дарахтлар сони камайгандан камайиб бормоқда? Ахир миллионлаб экилган кўчатларнинг ҳеч бўлмаса ярми «яшаб» кетганда ҳам ҳаммаёқ ўрмонзорга айланиши керак эмасмиди?..

Фақат  назорат эмас,  табиатга етказилган  зарарлар ўрнини тиклаш ва  соғломлаштириш зарур

Тошкент вилоятининг Бурчмулла ва Оҳангарон ўрмон хўжаликлари томонидан ҳам ҳар йили иш режасига асосан тоғ ёнбағирларида эрта баҳор ва куз ойларида дарахт экиш ишлари амалга оширилади. Албатта кўчатлар ўз-ўзидан экилиб қолмайди, экиш ишларига катта маблағ ажратилади. Жумладан, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир ўрмон хўжалиги йилига камида 200 гектар ўрмон барпо этиши белгиланган. Хўш, бу ишлар амалда қанчалик бажарилмоқда?

Афсуски, бу саволга ижобий жавоб олиш мушкул. Амалда бу ишлар назоратга олинмаган ва асосан қоғозда бажарилмоқда. Ўрмон хўжаликлари томонидан чорва молларини боқиш учун белгиланган меъёрдан ортиқ яйлов ер майдонларининг ажратилиши оқибатида ўрмон фонди ерларидаги яйловлар деградацияга учраб, турли хил салбий табиий офатлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Мисол учун, 2021 йил июль ойида кучли жала ёғиб Писком дарёси соҳили Каторунгур ҳудудида тошли сел келиши оқибатида дарё йўли тўсилиб, табиий кўл ҳосил бўлган. Ҳозирги кунда бу ерда тўғон баландлиги тахминан 15-20 метр бўлиб катта миқдорда сув йиғилган. Яйловларда чорва моллари ҳаддан ташқари кўп боқилиши натижасида тоғларда ер эрозияси жараёнлари кучайиб, яшил масканлар бутунлай йўқолишига, чанг-тўзонлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бундай табиий ўзгаришлар Чорвоқ сув омборининг турли хил оқиндилар билан тўлишини икки баробарга тезлаштирмоқда.

Тошкент вилояти «Угом-Чотқол» давлат миллий табиат боғи асосан учта туман ҳудудида ташкил этилган бўлиб, булар Бўс­тонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманининг тоғли худудларини ўз ичига олган. Умумий майдони 574600 гектар қилиб белгиланган, амалда миллий боғ тасарруфида 0,001 гектар ер ҳам мавжуд эмас. Ушбу ҳудудларда муҳофаза ишларини олиб бориш миллий боғ инспекциясига бириктирилган, бироқ инс­пекция бу вазифаларни қай даражада уддалаётгани ким томонидан назорат қилинади? Ўрмон хўжаликларида ва Миллий боғда «манфаатлар тўқнашуви»га нима учун риоя қилинмайди?

«Угом-Чотқол» давлат миллий табиат боғи ҳудуди деб аталмиш тоғли ҳудудлар асосан Бурчмулла ва Оҳангарон ўрмон хўжалиги ер майдонлари ҳисобланиб, битта ер майдонида бир хил функцияни – қўриқлаш ишларини иккита ташкилот битта қўмитага (ҳозирги кунда Ўрмон хўжалиги агентлиги) бўйсунувчилар томонидан бажариб келинмоқда. Ҳозирги кунда «Угом-Чотқол» давлат миллий табиат боғи ҳудудига кирувчи Бурчмулла ўрмон хўжалиги ер майдонида бир нечта хусусий овчилик хўжаликлари ташкил этилган. Овчилик хўжаликларига ер майдони айнан ўрмон хўжалиги томонидан тузилган шартнома асосида берилган бўлиб, унда ёввойи ҳайвонларнинг ҳисоби юритилмайди, овчилик хўжаликлари учун бириктирилган ҳудудларга назоратчилар қўйилмаган, бунинг оқибатида охирги 5 йилда ёввойи тўнғизлар ва тоғ эчкилари сони сезиларли даражада камайгани тўғрисида маҳаллий аҳоли томонидан ҳақли эътирозлар билдирилмоқда.

Мен, мутахассис сифатида юқоридаги камчиликларни бартараф этиш учун қу­йидаги таклифларни билдирган бўлардим:

Охирги йилларда Тошкент шаҳрининг ҳавоси энг зарарланган атмосфера ҳавоси даражасига чиқмоқда. Бунга сабаб Тошкент шаҳрига шимолий шарқдан келаётган кислород йўлаги, яъни тоғли ҳудуддан келадиган мусаффо ҳаво оқими кескин камайгани яққол сезилмоқда. Бу тоғли ҳудудлардаги яйловлар деградацияси ўсимлик қопламининг тобора камайишига олиб келаётгани, ерларнинг эрозия­си кучайгани туфайли деб бемалол айтиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қошида янги ташкил этилган Aтроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини жонлантириш, жумладан, атроф муҳит муҳофазаси бўйича эскича ёндашувлардан бутунлай воз кечиш ва замонавий талаблар асосида илмий ечимлар таклиф этиш вақти етган. Жумладан, мамлакатимизга ривожланган давлатлар даражасида биотехнологияни олиб киришнинг аҳамиятини мазкур илмий даргоҳ асослаб берса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Халқаро даражада, хусусан, Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар миқёсида атроф муҳит муҳофазасига оид амалдаги қонунлар ва уларнинг ижроси, табиий мувозанатни назорат қилиш, биохилма-хилликни асраш ва табиатга етказилаётган зарарларни ҳисоблаш ҳамда уларни тиклаш борасида қилинаётган барча ишлар мониторингини олиб бориш, эришилаётган натижалар юзасидан илмий хулосалар тайёрлаш зарур.

Экологик муаммолар ечимини топиш учун бугунги замоннинг талаби – янги биотехнологияни йўлга қўйиш. Шахсан ўзим бу борада анча йиллардан буён илмий-амалий изланишлар олиб бораман. Ҳаво, сув, ер, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, балиқлар бўйича услубий қўлланмалар муаллифиман.

Ҳозирги Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган ҳайвонот ва ўсимлик оламини илмий асосда ҳисобга олишда дронлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ўрганишларим давомида шунга амин бўлдимки, сўнгги йилларда қурилиш ишлари ҳаддан ташқари кўпайиб, Чирчиқ дарёси ўзанидан қум-шағал аралашмасини қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажми жадал ўсиб бормоқда. Натижада дарё ўзани ва унинг атрофи нотекисликлардан иборат жойга айланиб қоляпти. Рекультивация ишлари амалга оширилмасдан дарё суви қамиш­лар орасида парчаланиб, табиий йўқотилишига олиб келмоқда. Бундай жойларни замонавий лойиҳалар асосида реконструкция қилиш, сайёҳлик масканларига айлантириш орқали ҳам атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш, ҳам даромад топиш мумкин.

Ўз вақтида энг долзарб муаммо ҳисобланган Амударё сувининг табиий йўқотилишини камайтиришга оид лойиҳалар ишлаб чиқилишида иштирок этганман. Дарё сувидан фойдаланишдаги исрофгарчилик­ларнинг олдини олиш мақсадида сувни бетонли катта қувур-ариқлар орқали йўналтириш, янги биотехнологияни қўллаш билан, сувнинг тармоқларга бўлинишини тўғри амалга ошириш бўйича яхши натижаларга эришилган.

Тан олишимиз керак, Марказий Осиёда ҳозирги кунда сувни мақсадли йўналтириш анча орқада қолган. Оқибатда сувни йўналтиришда катта буғланиш ва йўқотишларга йўл қўйилиб келинмоқда. Негадир тегишли вазирликлар, идоралар ва мутахассислар бу ишларга эътиборсиз қарашяпти.

Шу ўринда таклифим, Марказий Осиё давлатларида махсус Экологик кенгаш ташкил қилиш вақти етган. Атроф муҳит муҳофазасида Марказий Осиё бўйича ўзгариш чизиқларини илмий кузатиш ҳамда унинг натижаларига бефарқ бўлмаслигимиз шарт.

Битта давлат эмас, бутун минтақа бўйича табиат қонунлари бузилдими, айбдор ким бўлишидан қатъи назар жавоб бериши керак. Йўқса бунинг жабрини барча мамлакатлар аҳолиси бирдек тортиши аниқ. Шунинг учун ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқаро ташкилотлар – БМТ, ЮНЕСКО, ШҲТ даражасида ушбу масала бот-бот кун тартибига қўйилмоқда. Давлат раҳбарлари, ҳукуматлар ва парламентлар ўртасида экологик муаммолар ечими юзасидан ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланмоқда.

Қайд этиш жоиз, давлатимиз раҳбарининг фармони асосида Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлиги сифатида қайта номланиши ҳамда унинг зиммасидаги ваколат ва вазифалар кўлами оширилиши юртимиздаги экологик ҳолатни ижобий кўрсаткичлари ва камчиликларини таҳлил ва назорат қилиб бориш учун айни муддао бўлди. Бу вазирликнинг ҳозирги замон талаби билан қадам ташлаши, экология соҳасида ривожланган давлатларнинг ўнталигидаги илғор биотехнологияларни мамлакатимизга олиб кириш, эконазорат билан чекланиб қолмай, инсоният томонидан табиатга етказилган зарарлар ўрнини тиклаш ва соғломлаштириш ишларида кенг қамровли фаолият юритиши учун катта имкониятлар очади.

 

Аъзам УСМОНОВ,

биолог-эксперт,

Мирзо Улуғбек тумани Подшобоғ

маҳалласи фаоли




Ўхшаш мақолалар

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

🕔15:18, 10.05.2024 ✔13

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

Батафсил
Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

🕔15:17, 10.05.2024 ✔18

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

Батафсил
Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

🕔15:11, 10.05.2024 ✔12

«Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Янги навлар изланиш ва тадқиқотларга муҳтож

    Ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша иқлими, табиий шароити мавжуд. Ана шунга мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шаклланади. Бироқ иқлим шароитини баҳона қилиб, лоқайдликка берилиб бўлмаслигини ота-боболаримиз жуда қадим замонлардаёқ чуқур англаб етганлар.

    ✔ 13    🕔 15:18, 10.05.2024
  • Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги  тақдири-чи?..

    Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?..

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги экиш мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Кунда-кунора фалон жойга фалонта кўчат қадалди қабилидаги хабарларни кўравериб, дарахт экиш жадаллик билан олиб борилганига шубҳамиз қолмади.

    ✔ 18    🕔 15:17, 10.05.2024
  • Бугун қадалган  ниҳол эртага атрофга саломатлик    бахш этади

    Бугун қадалган ниҳол эртага атрофга саломатлик бахш этади

    «Минтақанинг экотизимига ғамхўрлик қилиш» – мазкур корхона ишлаб чиқариш дастурининг асосий тамойилларидан бири. Зотан табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қулай экологик вазиятни сақлаш учун жамият олдидаги масъулиятидан оғишмай келаётган бу жамоанинг атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган хайрли ишлари бисёр.

    ✔ 12    🕔 15:11, 10.05.2024
  • “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    “ДЕНГИЗИНИ ҚУРИТГАН ЭЛГА ДЎСТ БЎЛОЛМАЙМАН”

    ... Кеча Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда устоз Абдуқаюм Йўлдошев, ёш режиссёр Сардор Ҳамроев билан бирга иштирок этдик. 

    ✔ 44    🕔 20:32, 08.05.2024
  • Теракларимиз  жиддий хавф остида

    Теракларимиз жиддий хавф остида

    Куни кеча Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилояти (Узун-Сариосиё туманлари)гача бўлган ҳудуддаги М-39 трассаси бўйлаб экилган дарахтлар ҳолатини кўздан кечирдим.

    ✔ 24    🕔 17:03, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар