Иқлим      Бош саҳифа

Иссиқ урганда нима қилиш керак?

Кўпчилик йил давомида ёз келишини кутиб яшайди. Бироқ иссиқнинг саломатликка таъсири муаммолари ҳам талайгина. Асосий муаммолардан бири бу қуёш ёки иссиқ уриши ҳисобланади.

Иссиқ урганда нима қилиш керак?

Мутахассис Екатерина Комиссарованинг қуёш урганда кўрсатиладиган биринчи ёрдам ва бундай вақтда нималар қилиш кераклиги ҳақидаги фикрлари кўпчилик учун фойдадан холи эмас.

Иссиқ уриши аломатлари

Иссиқ уриши – ҳаддан ташқари қизиб кетиш бўлиб, у тана ўзини совитолмаса, яъни мўътадил ҳароратга қайта олмаганда келиб чиқади. Бунда 36,1 дан 37,2 °C гача даража ҳисобга олинади. Ортиқча қизиб кетишнинг сабаблари турли хил бўлиши мумкин: жазирама, оғир жисмоний ҳаракат, организмда намлик етишмаслиги. Умуман олганда, қуёш уриши унинг келиб чиқиш сабабларидан қатъи назар бир хилда хавфлидир.

Қуёш уриши – иссиқлик уришининг алоҳида ҳолати. Бу тўғридан тўғри қуёш нури таъсирида бошнинг қизиб кетиши ҳисобланади.

Яхшики, иссиқ ўтиши бирданига содир бўладиган ҳодиса эмас. Унинг ўзига хос аломатлари мавжуд – иссиқдан силла қуриши. Бу жадаллашувчи жараён бўлиб, организм ҳароратни назорат қила олмаётгани ва унга совишга кўмак зарурлиги ҳақида огоҳлантиради.

Термик силла қуриши ҳар хил ҳолатларга доир қуйидаги аломатлар орқали аниқланади:

 оқарган, совуқ, хира тери;

 бош айланиши;

 ҳолсизлик ва чалкашлик;

 кўз олди қоронғилашиш ҳисси;

 кучли терлаш;

 бош оғриғи;

 кўнгил айниши, енгил қайт қилиш;

 юрак уриши тезлашиши;

 мушак спазмлари ва ич кетиши;

 пешоб рангининг ўзгариб, тўқлашиши.

 

Хавфли ҳолатдаги илк белгилар

Агар сиз термик силла қуриш белгиларини аллақачон бошдан кечираётган бўлсангиз, ҳолат иссиқ уришига етган бўлиши ҳам мумкин. Унинг кўринишлари янада жиддийроқ тус олади:

 тана ҳарорати 40 °C дан кўтарилади;

 нафас олишда қийинчилик кузатилади;

 оғир қайт қилади;

 ҳушдан кетиш;

 юрак уришида жиддий бузилишлар;

 иссиқлик туфайли ички органлар шикастланиши мумкин;

 мия ишлашида узилишлар бўлади.

Буларнинг бари ўта хавфли ва нафақат саломатлик қолаверса, ҳаёт учун таҳдиддир. Шунинг учун зудлик билан қарши чоралар кўриш талаб этилади.

 

Биринчи ёрдам

Агар гап иссиқ уришининг дастлабки симптомлари ҳақида кетаётган бўлса, биринчи ёрдам қуйидаги тартибда бўлади:

 жисмоний ҳаракатни тўхтатиш;

 қуёш остидан (иссиқ бинодан) сояга ўтиш, ҳаво айланиши осон бўлган ёки кондиционерли хонага кириш;

 иложи бўлса кийимларни ечиш;

 пешонага совуқ сувда намланган дока ёки сочиқ қўйиш;

 камида 1-2 стакан сув ичиш. Бу организмга сувсизлик ҳолатидан чиқиш ва ўзини совитиш хусусиятини тиклашга ёрдам беради.

 

«Тез ёрдам»  етиб келгунча

Агар сизни ёки атрофингиздаги одамлардан бирортасини қуёш урган бўлса, ўша ернинг ўзида кўрсатилган ёрдам самарали бўлмаслиги мумкин. Қусиш, юрак уришида бузилишлар аниқланса, ҳушдан кетиш хавфи бўлса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак.

Иссиқ уриши ортга суриб бўлмайдиган тиббий ҳолат ҳисобланади, ундан азият чекувчи одам шошилинч ёрдамга муҳтож.

Тез ёрдам етиб келгунга қадар, термик силла қуришида асқатувчи кўрсатмаларга амал қилиб турган маъқул. Самарадорликни ошириш учун «оғир артиллерия» усулидан фойдаланса бўлади:

Бемор танасига юпқа матога ўралган муз қўйинг (музлатилган мева-саб­завотлар ҳам бўлиши мумкин).

Тана ҳароратини тезроқ пасайтириш учун совуқ сувли ваннага тушиш керак. Бу ҳолатда иссиқ урган беморга ёрдам берувчи одамлар бўлсин. Ёлғиз сувга тушиш хавфли.

Шифокорлар етиб келгач, бемор ҳолатини баҳолайди. Иссиқ уришида кўрсатилган биринчи ёрдам етарли натижа берган бўлса, шифохонага ётишга ҳожат бўлмаслиги ҳам мумкин. Танадаги йўқотилган электролитлар ўрнини тўлдириш учун томчи укол буюрилади, қон ва сийдик таҳлиллари, ички органлар ҳолатини ўрганиш учун ултратовуш текширувидан ўтиш тавсия қилинади. Терапевт натижаларни кўриб чиқиб, бундан кейин нима қилиш кераклиги борасида ўз маслаҳатларини беради.

 

Энг яхшиси – профилактика

Агар офтоб уришидан азият чеккан бўлсангиз, яқин ҳафталар давомида юқори ҳароратга нисбатан сезувчан бўлиб қоласиз. Шунинг учун қуйидаги хавфсизлик чораларига амал қилинг:

Кўпроқ сув ичинг. Қуёш остида ўтувчи ҳар бир соат учун 2-4 пиёла ичимлик (сув, мева ёки сабзавот шарбати) энг тўғри меъёр ҳисобланади, айниқса жазирамада жисмоний фаолият билан машғул бўлсангиз. Терлаш давомида танангиздаги намлик камайиб боришига йўл қўйманг.

Куннинг энг иссиқ вақтларида салқин жойда бўлишга ҳаракат қилинг. Ёз кунларида кундузги 11:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғи энг хавфли ҳисобланади. Айнан шу даврда қуёш нурларининг тўғридан тўғри тушишидан эҳтиёт бўлинг.

Ёрқин рангдаги енгил кийим танланг. Кийимингиз иложи борича кенг ва ҳаво ўтказувчан бўлиши керак.

Бош кийимни унутманг. Шляпа ёки панамалар офтоб уришини қайтаради. Кепкалар иссиқ кунда муқобил танлов эмас, бош кийим юпқа ва каттароқ бўлгани маъқул.

Тез-тез совуқ сувли душ ёки ванна қабул қилинг. Бу тана ҳароратини туширади.

Таркибида алкогол ёки кофеин бўлган ичимликлар ичманг. Улар сувсизлик даражасини янада оширади ва қон томирларини таранглаштиради. Бунинг натижасида тана кам терлайди, совиши қийинлашади.




Ўхшаш мақолалар

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

🕔09:23, 23.10.2025 ✔6

Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

Батафсил
Кўринмас сув нима?

Кўринмас сув нима?

🕔09:11, 23.10.2025 ✔6

Виртуал сув маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилган, лекин кўзга кўринмайдиган сув миқдоридир.

Батафсил
Сирдарёда  сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

Сирдарёда сувдан фойдаланиш қандай кечмоқда?

🕔15:32, 16.10.2025 ✔26

Сирдарёда экологик ислоҳотлар бўйича эшитувда сув ресурсларини тежаш ва амалий натижалар босқичи бошлангани муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар