Ёзнинг жазирама кунларида кўпчилик муздек сув ичиш билан ўз чанқоғини қондиришга ҳаракат қилади. Хўш, бу қанчалик тўғри? Ушбу саволга олий тоифали шифокор Ҳилола Жамилова жавоб берди.
– Кўпчиликнинг фикрича, иссиқ ҳавода муздек сув ичиш чанқоқни қондириб, организмни тез совутади. Бироқ бу нотўғри, – дейди мутахассис. – Чунки жазирама пайти тана ўзини табиий совутиши натижасида кўп терлайди. Совуқ сув ичганда эса организм уни иситишга мажбур бўлиб, икки ҳисса кўп энергия сарфлайди. Оқибатда тана совиш ўрнига янада қизийди. Бу эса организм учун стрессдир.
Қолаверса, жазирама кунлари муздек сув ичиш кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Биринчи галда совуқ ичимлик овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир этади.
Маълум бўлишича, паст ҳароратли сув истеъмол қилиш қон томирларини торайтириб, спазм ҳосил қилади ва организмда овқатни қайта ишлаш жараёнларини секинлаштиради. Айниқса, совуқ сув ёғли таомлар билан бирга ичилганда ёғ организмга сўрилиши қийинлашади. Бу эса саломатлик учун анча хавфли.
Шунингдек, паст ҳароратли ичимлик танада овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган ферментлар ишлаб чиқарилишини блоклаб, иммунитетни пасайтиради. Бундан ташқари, шамоллаш, ангина ва бурун-ҳалқум йўлининг бошқа касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Аксинча, жазирама ҳавода илиқ ёки хона ҳароратида бўлган суюқлик ичиш тавсия қилинади. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув организмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилаб, қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ҳамда танадан токсинларни ҳайдайди.
Қолаверса, бундай ичимлик чанқоқни тез қондириб, танадаги терморегуляцияни рағбатлантиради. Натижада иссиқ ҳавода организм тезроқ совийди. Шу билан бирга, илиқ сув танадаги сув-туз балансини меъёрлаштиради.
Бунинг учун кунига ўртача 2-3 литр илиқ суюқлик (кўк чой, газсиз минерал сув) ичиш тавсия этилади. Бундан ташқари, чанқоқ пайти яшил ёки ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), қорағат, олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон, кефир ичиш жуда фойдали. Сабаби, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради.
Жазирамада газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил