Хоразм
Янгиариқ туманида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг ишончли вакили Камол Жуманиёзовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла фаоллари, партия вакиллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Хусусан, «Яшил виза» дастурини жорий этиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг «Яшил иқтисодиётга ўтиш индекси»ни ишлаб чиқиш, ижтимоий соҳада давлат стоматологик клиникаларини ривожлантириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги таклифлар алоҳида эътироф этилди.
Андижон
Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг ишончли вакили Ҳокимхон Максумов Булоқбоши туманида сайловчилар билан учрашди.
Учрашув давомида ишончли вакил булоқбошилик сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва Сайловолди дастури билан атрофлича таништириб, илгари сурилаётган муҳим ташаббуслар тўғрисида сўз юритди.
Хусусан, қишлоқ хўжалигида «ақлли» ва ресурстежамкор технологияларни амалиётга татбиқ этиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришиш, ернинг унумдор қатламини муҳофаза қилиш, ундан самарали фойдаланиш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва унумдорлигини сақлаш, уни қайта тиклашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилаётгани айтиб ўтилди.
Тошкент ШАҲАР
Мирзо Улуғбек туманида Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг ишончли вакили Хайрулло Гаппоров сайловчилар билан учрашди.
Аввало йиғилганлар номзоднинг таржимаи ҳоли ва Сайловолди дастури билан атрофлича таништирилди. Дастурда кўзда тутилаётган йўналишлар, қўйилган вазифлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Жумладан, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 2 баробарга камайтириш, шаҳарлар бош режаларини тузишда уларда яшил майдонлар камида 30 фоизни ташкил этиши талабини қонунчиликда белгилаш каби таклифлар жамоатчилик томонидан кўтаринкилик билан қарши олинди.
Сурхондарё
Музработ туманида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг ишончли вакили Иброҳим Ёқубовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, маҳалла фаоллари, партия вакиллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Таъкидланишича, номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Бугунги кунда юртимиз ҳудудида тез-тез учраётган чанг ва қум бўронлари оқибатларини юмшатиш, уларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига келтирадиган хавфини камайтириш, инсон саломатлигига салбий таъсир этадиган заҳарли тузларнинг ҳавога тарқалишининг олдини олиш ишларини ташкил этиш муҳим ҳисобланади.
Шунингдек, ҳудудларнинг сейсмик фаоллигини ҳисобга олиб, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш талабларини такомиллаштириш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида рўй берадиган қор кўчкилари, сел хавфини камайтириш, сув омборларининг қирғоқ бўйларини мустаҳкамлаш, ер кўчиши, ўпқонлар ва жарликлар ҳосил бўлишининг олдини олиш каби масалалар Сурхон воҳаси учун алоҳида аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.
Учрашувларда сўзга чиққанлар номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашини таъкидладилар ва барчани унга овоз беришга чақирдилар.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔91
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔117
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил