Жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгаришини инсоният олдида турган энг жиддий муаммолардан бири деб тан олмоқда. Тараққиётга эришиш йўлида табиатга нисбатан аёвсиз муносабатда бўлиш атроф муҳитдаги мувозанатнинг издан чиқишига асосий сабабдир. Бу эса қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Тошкент давлат юридик университетининг экология ҳуқуқи кафедраси ҳамкорлигида Яшил иқлим ва озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ҳамда хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий масалалари мавзусида ўткизилган халқаро илмий-амалий конференция ҳам шу муаммоларга ечим топишга бағишланди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ишларига эътибор кучайди. Иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва унга мослашиш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутувчи «яшил» иқтисодиёт, «яшил» энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги тамойилларини амалиётга жорий этиш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Конференцияда иқтисодиётни иқлимга мос молиялаштириш механизмлари, хусусан суғурта бозорида иқлим хавфларини суғурталаш институтини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Халқаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари томонидан «Яшил иқлим» жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган янги лойиҳа доирасида БМТ Тараққиёт дастури кўмаги билан Ўзбекистон ўз миллий мослашув режасини ишлаб чиқаётганлиги маълумот тариқасида тақдим этилди.
Мазкур лойиҳа қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, бинолар сектори ва экстремал иқлим ҳодисаларини фавқулодда бошқариш каби муҳим тармоқларда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича аниқ қарорлар қабул қилиш жараёни самарадорлигини оширишга, шунингдек, иқлим ўзгаришига нисбатан энг заиф ҳисобланган Оролбўйи минтақаларида жойлашган ҳудудларни ривожлантиришга ёрдам беради.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил