Баъзан ҳамма нарса ўз меъёрида бўлган одатий ҳолатда ҳам юқори ҳаво ҳарорати боис ёнғин хавфи кучайиши мумкин. Бу биздан ёз кунлари ёнғин хавфидан янада ҳушёрроқ бўлишни талаб этади.
Мисол учун, ёш болалар уйда бўлганда гугуртни уларнинг қўли етмайлиган жойга қўйишдек оддийгина иш ҳар доим ҳам диққат марказимизда бўлавермайди. Бу ёнғин хавфининг энг содда сабаби бўлса-да, оқибати аянчли тугаши мумкин.
Кундалик турмушимизда содир бўлаётган ёнғин ҳодисалари сабабларини таҳлил қилсак, кўплаб ҳолларда бундай офатлар бепарволик, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик оқибатида юзага келаётганининг гувоҳи бўламиз. Айниқса, ҳозирги кескин исиш кузатилаётган ёз мавсумида газ плита носозлиги, электр симларининг очилиб қолиши, тез ёнувчи нарсаларни олов яқинида бўлиши, сигарета қолдиғини тўла ўчирмаслик кабилар бир зумда ёмон оқибатларга олиб келмоқда. Бунинг натижасида айрим кишилар бошпанасиз қолмоқда, баъзилари эса яқинларидан айрилмоқда.
Шундай экан, газ ва электр анжомларининг соз ҳолатда сақланаётгани, ён атрофимизда ёнғин хавфини юзага келтириши мумкин бўлган вазиятлар йўқлигига доимо эътиборли бўлиш зарур. Ёзги таътилни ўтаётган болаларни қаровсиз қолдирмаслик, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳамиша амал қилиш кутилмаган фалокатлар олдини олишда ҳамиша муҳимдир.
Агар оддийгина мана шу қоидаларга риоя қилсангиз, кўплаб нохуш ҳодисаларнинг олдини олган, йиллаб йиққан мол-мулкингиз ва яқин кишиларингизни «тилсиз ёв» ҳужумидан ҳимоя қилган бўласиз.
А.АШИРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносида ЁХТТЭ
1-бўлинмаси бошлиғи, капитан
Э.МАЖИДОВ,
1-бўлинма ЁН ва ПБ мутахассиси, оддий аскар
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил