Айни вақтда юртимизда муҳим сиёсий жараён – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига жиддий ҳозирлик кўрилмоқда.
Жорий йил 15 май куни Марказий сайлов комиссияси томонидан мавжуд бешта сиёсий партияга 9 июлда бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этишга рухсат берилди. Сайлов қонунчилигига кўра, сиёсий партиялар олдидаги навбатдаги муҳим жараён ўз номзодларини қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тўлдириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Экологик партиясининг барча туман, шаҳар кенгашлари, шунингдек, бошланғич ташкилотларида партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватловчилар имзосини йиғиш бошланди. Партия дастурий мақсадларига хайрихоҳ бўлган барча юртдошларимиз Ўзбекистон Экологик партиясининг президентлик сайловида иштирок этишини қўллаб-қувватлаб, имзо варақаларини тўлдириб беришмоқда.
Бухоро вилоятида Экологик партия ташкилотлари томонидан сайловчиларнинг имзосини тўплашга киришиш олдидан бу жараён иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойи ва қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, партиянинг Сурхондарё вилоят кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг 9 июль санасида ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёни олдидан, вилоят партия ташкилоти кенгаши мажлисини чақириш ва вилоят партия ташкилоти кенгаши мажлиси кун тартиби тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм ва Қашқадарё вилоят кенгаши биноси олдида эса сайловчилар имзосини тўплаш жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур ҳудудларда партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаш учун имзо тўплаш жараёни бошланди. Имзо варақалари туман, шаҳар кенгашларига тақсимланган бўлиб, турли объектларда, меҳнат жамоаларида сайловчилар имзо варақаларини тўлдириб, сиёсий жараёнларга фаол муносабат билдиришмоқда.
Эслатма! Амалдаги тартибга кўра, сайловчилар битта ёки бир нечта номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли. Бунда сайловчи ўз исм ва фамилияси, отасининг исми, туғилган йили (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш манзилини, паспортининг ёки ID-картасининг серияси ва тартиб рақамини, имзо қўйилган санани кўрсатади.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил