Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилСамарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ЕТТБнинг “Яшил шаҳар” дастурига аъзо бўлган Самарқанд шаҳрида нима учун электробуслар харид қилинаётганини изоҳлади.
Маълумки, Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилган юртимиздаги илк шаҳар ҳисобланади. Мазкур дастур бўйича Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун 350 та электробус харид қилиш ҳамда улар билан боғлиқ инфратузилмани яратиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.
Умумий қиймати 155 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа 2022-2025 йилларга мўлжалланган ва икки босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда Самарқандга 2023 йил май ойига қадар 6 та ҳамда йил якунига қадар 94 та 10,5 метрлик электробуслар харид қилиш ҳамда уларни сақлаш учун парк ташкил этиш белгиланган.
ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг Самарқандда ўтказилаётган 32-йиллик йиғилиши арафасида Хитойнинг “Yutong Bus Co., Ltd” компаниясидан қадимий кентга дастлаби 6 та замонавий электробус келтирилди. Йил якунигача қолган 94 та электробус ҳам келтирилади.
Лойиҳанинг иккинчи босқичида эса 2024 йилда 250 та электробус харид қилинади.
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил