Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ҳар томчиси олтин билан тенглашяпти

Бутун дунёда йил сайин сув ва электр энергияси тақчиллиги ортиб бормоқда. Марказий Осиёда эса бу муаммо бугунги кунданоқ ўзининг салбий таъсирларини кўрсата бошлади.

Ҳар томчиси  олтин билан  тенглашяпти

Сув ва энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш бугунги даврнинг энг долзарб масалаларидан бирига айланиб улгурди. Оммавий ахборот воситалари ва муҳим йиғилишларда тажамкорлик тўғрисида ҳар куни ўн марталаб гапирилмоқда. Афсуски, ижобий ва самарали натижалар кўзга ташланмаяпти. Айрим фермер хўжаликларида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилингани билан муаммога чек қўйилди деб айтиш қийин.

Сув ва энергия ресурсларидан тежаб фойдаланиш, аввало кишиларда янгича қараш ва муносабатлар, қолаверса, янги муқобил услуб ва қўлланмаларни талаб қилади. Бу мавзуда қанчалик ёниб-куйиб гапирилаётган бўлмасин, ҳалигача бирон-бир етук мутахассис самарали таклиф ва тавсияларини оммага очиқлагани йўқ. Сув ва энергия тақчиллигининг тобора ортиб бориши эса турли муқобил тавсияларни тадбиқ қилиб кўришга муҳтож бўлиб қолмоқда.

Узоқ йиллар давомида аграр мамлакат сифатида Ўзбекистон сув иншоотлари бунёд қилиш, мавжудларини мустаҳкам таъмирлашга эътибор қаратиб келади. Ўтган асрда юртимизнинг барча вилоятларида гигант сув иншоотлари барпо қилингани тарихдан маълум. Иккинчи жаҳон уруши арафасида инсон қўл кучи билан Катта Фарғона ва Тош­соқа каналллари қазилиб, фойдаланишга топширилди. Эксковаторнинг ихтиро қилиниши эса катталиги ва узунлиги асов дарёлардан кам бўлмаган каналларнинг қазилишига замин яратди. Паҳлавон техникалар воситасида эски каналлар кенгайтирила бошлади. Пировардида чуқурлиги ва кенглиги ортган каналлардаги сув қишлоқ хўжалиги майдонларига табиий равишда эркин оқиб киришида жиддий муаммолар пайдо бўлди. Дарёлардан каналларга, каналлардан экин майдонларига эмин-эркин оқаверадиган сув насослар ёрдамида ҳайдаладиган бўлди. Собиқ шўролар даврида дизель ёқилғиси билан ишлайдиган сув насослари 1990 йилларга келиб ёппасига электр энергияси билан ишлаш тартибига ўтди. Бу эса жуда катта муаммоларни келтириб чиқарди.

Суғорма деҳқончиликка асосланган вилоятларда қанча қишлоқ ва қанча сув насослари борлигини чўт қилиб кўрилса, уларни электр энергияси билан таъминлаш осон бўлмаётганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Биргина кам ёғингарчиликли Хоразм вилоятида ерлардан 100 фоиз суғорма деҳқончилик асосида ҳосил олинади. Маълумотларга кўра ҳудудда 300 дан ортиқ сув насослари мавжуд. Кейинги йилларда янги фермер ва деҳқон хўжаликлари қўшимча равишда ўрнатган насослар ҳали бунга қўшиб ҳисоблангани йўқ. Қорақалпоғистон Республикасида эса сув насослари бундан ҳам кўп бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.  

Сув ва электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш асосий мавзуга айланган бугунги кунда қишлоқ хўжалиги насослари ишлашини ислоҳ қилиш ўта долзарб саналади. Уларнинг ишлашини муқобил технологияларга алмаштириш ёки янги услабларни тадқиқ қилиш сув билан ҳаводек зарур.

Бир неча йил олдин гигант каналларни торайтириш орқали экин майдонларига насослар ёрдамисиз сувнинг оқишини таъминлаш масаласи муҳокама қилинган эди. Шунда бу масалага воҳанинг малакали мутахассислари ўз муносабатларини билдириб, ташаббусни қўллаб-қувватлагандилар. Тажрибали сув хўжалиги мутахассисларининг фикрига кўра каналлар эни торайганида ундаги сув сиғими юқорига кўтарилар экан ва дала ва боғларга ҳеч қандай тўсиқсиз оқавераркан. Азалдан суғорма деҳқончилик борасида юксак тажрибага эга воҳа миришкорлари яқин-яқингача ана шу услубдан фойдаланиб келишган.

Ҳақиқатан ҳам кенг жойда ёйилиб оқаётган сувнинг экин майдонларига кўтарилиб оқиб кириши мушкул. Миришкорлар томонидан бу каналлар эни маълум даражада торайтирилганида ундаги сув сиғими юқорига кўтарилиш мумкинлиги таъкидланади. Натижада юзлаб сув насослари электр энергияси билан ишлаш тартибидан воз кечилади. Қарабсизки, қанчалаб электр энергияси тежаб қолинади.

Баъзи мутахассисларнинг фикрича, айрим кичик фермер ва деҳқон хўжаликлари ота-боболаримиз қўллаган чархпалакдан фойдаланишни ҳам йўлга қўйиши зарур. Бир қараганда чархпалак кам ҳажмли сув ҳайдаш ускунасидек туюлади. Бироқ бир жойда беш-олтита чархпалак ўрнатилганида унинг сув чиқариш ҳажми электр токи билан ишловчи насосларникига тенглашиши ҳам исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.

Физик қонуниятларни ҳисобга олиб, сувни табиий равишда ҳайдаш услублари талайгина. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақида юзлаб видеолавҳалар бериб турилибди. Шулардан бирида ихтирочи 100 ёки 200 литр сиғимга эга бочкаларга сув қуяди. Сўнгра сув тортгич қувурни пастдаги зовурга ташлайди ва бочканинг қопқоғини ҳаво кирмайдиган қилиб маҳкам беркитади. Бироздан кейин эса сув чиқаргич томондаги жўмрак очилди. Қарабсизки, сув пишқириб оқаверади.

Бундай халқона ихтиролардан кенг равишда фойдаланишни ҳаётга тадқиқ қилинса, айни муддао бўлур эди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда барча минтақаларда қишлоқ хўжалиги соҳасида томчилатиб суғориш технологияси кенг жорий қилинмоқда. Бу, албатта сув тежамкорлигини таъминлайди. Сув бочкалари ёки чархпалак воситасида сув далаларга ҳайдалганида ўзанлар бошидаёқ томчилатиб суғориш ускуналарини ўрнатиш мумкин ва бу катта тежамкорликка омил бўлади.

Сувнинг ҳар томчиси, электр энергиясининг ҳар бир килоВати олтин билан тенг­лашиб бормоқда. Шу боисдан ҳам ҳукумат улардан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда муқобил энергиядан фойдаланиш бў­йича муҳим қарорлар қабул қилган. Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида тажрибали мутахассислар, олим ва ихтирочилар таклиф ва тавсияларига ҳам қулоқ солиш пайти келди, деб ўйлайман.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Табиатдаги  тирикликни  тортиб  олма,  одамзод!

Табиатдаги тирикликни тортиб олма, одамзод!

🕔17:21, 23.05.2024 ✔22

Олимларнинг фикрича, Ердаги таксономик жиҳатдан аниқланган турларнинг сони 13 миллионга яқиндир.

Батафсил
Корхонангиздан чиқаётган тутун  кислородни камайтириб, табиатни ҳалокатга бошламоқда

Корхонангиздан чиқаётган тутун кислородни камайтириб, табиатни ҳалокатга бошламоқда

🕔17:51, 21.05.2024 ✔33

Атмосфера – инсоннинг бевосита яшаш муҳитини таъминлайдиган табиий ресурс. Ҳаво таркибидаги кис­лород инсоннинг нафас олиши, турли ёқилғиларнинг ёниши, ишлаб чиқариш қурилмалари ва двигателларининг ишлаши учун зарур.

Батафсил
Экологияга ажратилган бюджет маблағлари  мақсадли сарфланяптими?

Экологияга ажратилган бюджет маблағлари мақсадли сарфланяптими?

🕔10:54, 21.05.2024 ✔26

«Иқлим ўзгариши бюджети интеграцияси индекси» кўрсаткичларимиз қандай?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар