Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилҚорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида жойлашган Судочье кўли баҳор-куз даврида сув қушларининг оммавий концентрацияси жойи сифатида жуда муҳим аҳамиятга эга. Сув ҳавзасида баҳорги миграция даврида қушлар сони юз мингдан ошади.
Кўлда 24 турдаги балиқ, 230 турдаги қуш (118 та гидрофил тур) бўлиб, шундан 12 тури Халқаро Қизил китобга, яна шунчаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Шунингдек, кўлда 30 турдаги сутемизувчилар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг 2 тури Ўзбекистон Қизил китобига ва 3 тури Халқаро Қизил китобга киритилган.
Ўтган ҳафтада мазкур кўл халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига Ўзбекистоннинг 4-объекти сифатида киритилди. Сув қушларининг кўчманчи турларини сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатади қолаверса, экологик туризмни ривожлантиришда ҳам мазкур ҳодиса ўзига хос аҳамиятга эга саналади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил