Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилКунлар исиган сари турли майда ҳашаротлар ва зараркунандалар кўпайяпти. Уларни кимёвий усуллар билан йўқотиш тадбири қанчалик мақсадга мувофиқ?
Мутахассислар ҳашаротларга қарши курашда кимёвий заҳарлардан фойдаланиш табиатдаги бошқа бир қанча тирик мавжудотларнинг ҳам қирилиб кетиши оқибатида табиий мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлишини таъкидламоқда.
Масалан, чигирткаларни ўлдириш учун кимёвий моддалардан фойдаланиш миллиардлаб асаларилар ҳалокатига олиб келгани аниқланган.
2019 ва 2021 йиллар оралиғида чўл чигирткалари тўдаси Шарқий Африка орқали ўтган. Бунга жавобан, энг кўп жабр кўрган мамлакатлар Кения ва Эфиопия миллионлаб гектар экин майдонлари ва яйловларни пестицидлар билан тозалашган. Ушбу ҳодиса Эфиопияда асал ишлаб чиқаришнинг кескин пасайишига олиб келган.
Шунинг учун кимёвий дорилаш ишларини олиб боришдан олдин унинг жонли табиатга етказиши мумкин бўлган зарари ҳам инобатга олиниши зарур.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил