Етти кун      Бош саҳифа

Қашқадарёда «ўсиш нуқтаси» яшил иқтисодиёт билан ҳамоҳанг кечмоқда

Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда тадбиркорлик ривожланиб, аҳолининг фаровонлиги ошиб бориши алоҳида эътиборга олинган.

Қашқадарёда  «ўсиш нуқтаси»  яшил иқтисодиёт билан ҳамоҳанг кечмоқда

Экологик жиҳатдан тоза маҳсулот ишлаб чиқариш, тежамкор энергия ресурсларидан фойдаланиш, саноатнинг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш учун корхоналарни техник ҳамда технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мавжуд табиий ресурсларни ҳимоялаш ва улардан оқилона фойдаланиш доимий эътиборда бўлиб келмоқда.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 24-мақсадида иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётни энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш, ушбу мақсадга эришиш йўлида 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 миллиард кВт соатга ошириб, жами 100 миллиард кВт соатга, 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини эса 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийиб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш вазифаси белгиланган.

Масалан, 2023 йилда электр истеъмоли тақчиллигини ортиғи билан қоплаш учун Қашқадарё вилоятида 3 та қуёш электр станцияси ишга туширилиши ва йилига 2,2 миллиард киловатт сарфлайдиган Қарши магистрал каналининг насос станцияларида 6 частотали бошқариш воситаси ўрнатилиши кўзда тутилган. Бу орқали йилига 175 миллион киловатт электр иқтисод қилинади.

Катта-катта марраларни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси халқимизни тараққиёт сари дадил етаклаб боряпти. Янги корхоналар ишга туширилиши туфайли одамлар ишли, даромадли бўляпти.

Сўнгги беш йилда 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. Биргина саноат йўналишида 10,5 фоиз ўсишга эришилди. Тадбиркорлар сони 2,5 баробар кўпайиб, қўшимча 325 минг иш ўрни яратилди.

Илгари саноат ривожланмаган 8 туманда ишлаб чиқариш 2-3 баробар ортиб, вилоятдаги улуши 36 фоизга етди. 2023 йилда эса 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва шу орқали 440 минг кишининг бандлигини таъминлаш белгиланган.

Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривож­лантириш масалалари доирасида энергия таъминотини яхшилаш, саноатни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бандлик ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш бўйича муҳим вазифалар белгиланган. Ҳудудда саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда вилоятга 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, 440 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мўлжалланяпти.

Тадбиркорларга ҳар бир жалб қилинган касаначи учун 2 миллион сўмгача имтиёзли револвер кредит ва 1 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилиши режалаштирилмоқда. Эндиликда касаначилар солиқдан озод қилиниб, касаначиликка жалб қилинган эҳтиёжманд фуқарога ижтимоий нафақа 6 ой давомида тўлаб берилади. Қувонарлиси, саноат зоналарида бўш турган майдонларда 50 та лойиҳани амалга ошириш эвазига 2 мингта иш ўрни яратилади. Энг муҳими, жойлардаги «ўсиш нуқталари»га тадбиркорларни жалб қилиб, уларнинг фаолияти қўллаб-қувватланади.

Буларнинг барчаси инсон қадрини улуғлаш, одамларни рози қилиш, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш, ҳар бир оиланинг даромадини оширишга хизмат қилади. Олиб борилаётган изчил ислоҳотлар янги-янги ғоялар, ташаббусларни амалга ошириш, иқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Носир ҲАЛИМОВ,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар