Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМамлакатимизда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, иқтисодий самарадорликка эришиш масалалари бўйича Осиё тараққиёт банки билан келишувга эришилди.
Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев ва Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Энрико Пинали ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу масалага асосий эътибор қаратилган.
ОТБнинг Ўзбекистон билан 2024-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегияси ва унинг асосий стратегик ҳамкорлик йўналишлари муҳокама марказида бўлди. Ўз навбатида, томонлар 2023-2024 йилларда ОТБ иштирокида амалга ошириладиган истиқболдаги лойиҳалар ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш, хусусий сектор фаоллигини янада жонлантириш, ипотека бозорига ажратилаётган сармояларни янада кўпайтириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди, дейилади вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабарида.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил