Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Аттракционларда дам олайлик, жароҳат эмас

Яқинда Бухоро шаҳридаги «Сомонийлар» истироҳат боғида эр-хотин фарзанди билан ўтирган аттракцион узилиб, олти метр узоқликка учиб кетиши оқибатида оғир тан жароҳати олган. Аттракцион носозлиги сабабли ёпилган бўлишига қарамай эгаси унинг фаолиятини давом эттириб одамларни қабул қилган. Оқибатда, бир оила ёшгина фарзанди билан жароҳат олиб, жиддий шикастланди.

Аттракционларда дам олайлик,  жароҳат  эмас

Фарғона вилоятининг Риштон туманида эса 23 март куни 17 ёшли қиз истироҳат боғидаги «Қароқчилар кемаси» номли аттракциондан эҳтиётсизлик сабаб тушиб кетиб, оғир тан жароҳати олган.

Аввалроқ Андижон шаҳридаги «Боғишамол» истироҳат боғида ҳам вояга етмаган ёш боланинг аттракциондан отилиб чиқиб кетиб, боғ ҳудудини ўраб турувчи панжарага тиқилиб қолиб оғир тан жароҳати олгани кузатилган эди. Бунга аттракционнинг қўлбола усулда ясалгани, техник талаблар асосида қурилмагани ва носозлиги сабаб бўлган.

Бу каби ҳодисалар сабабли турли тан жароҳатлари, жумладан, кесилиш, синиш, ички ва ташқи жароҳат, мия шикастланиши сингари ҳолатлар учраб туради.

Хўш, юртимиздаги бир-биридан фусункор, номлари бири-биридан машҳур истироҳат боғларини тўлдириб турган аттракционларнинг техник ҳолати талаб даражасидами? Фарзандларимизнинг бемалол ўйнашлари учун улар техника хавфсизлиги талабларига қай даражада жавоб беради?

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан маълум қилинишича, юртимиздаги истироҳат боғларига ўрнатилган айрим аттракционлар носозлиги сабабли 22 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилган. Шунингдек, 1521 нафар муҳандис-техник ва раҳбар ходимларга жарималар қўлланилган. Қолаверса, ҳудудлардаги жами 143 та маданият ва истироҳат боғларига ўрнатилган 1879 та аттракцион кўздан кечирилиб, улардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиш ҳолатлари ўрганиб чиқилган. Шундан 574 та аттракцион фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Шундай текширувлар ўтказилар экан, унда нега ҳали фойдаланишга топширилганига бир йил бўлмаган боғдаги аттракцион техник жиҳатларга жавоб бермайди? Марказий шаҳарларимиздаги дам олиш мас­канларида аҳвол ҳаминқадар бўлса, вилоятлардаги, чекка ҳудудлардаги истироҳат боғларига ўрнатилган аттракционларнинг аҳволи қандай экан? Бундан келиб чиқадики, юқоридагидек техник текширувлар ҳар доим ҳам ўтказилавермас экан. Шу сабабли дам олишга борганлардан баъзилари истироҳат боғларидан жароҳат олиб қайтишмоқда.

Негадир мутасаддилар ҳар бир аттракционни доимий техник жиҳатдан текшириб турмайди? Нега носозлик чиққан аттракцион фаолияти жойида тўхтатилмасдан яна фаолият кўрсатаверади? Наҳотки, юқорида бўлиб ўтган кўнгилсизликлар аттракционларнинг носозлиги туфайли юз бераётган бахт­сиз ҳодисалар бизга дарс бўлмаётган бўлса?..

Бухоро, Фарғона вилоятларида кузатилган кўнгилсизликлардан кўзимиз очилмадими? Ёки тизимли чоралар кўриш учун бундан-да даҳшатли ҳодисалар бўлиши керакми? Мавсум бошидан аҳвол шу бўлса, носоз аттракционларда фарзандларимизни учиришда давом эта оламизми? Агар юртимиздаги истироҳат боғларида доимий техник текширув назоратини йўлга қўйиб, мутасаддилар виждонан ўз ишларига ёндашса, ҳеч бир аттракционда носозликлар сабабли бахтсиз ҳодисалар юз бермайди ва юқоридаги каби кўнгилсизликлардан холи бўламиз, назаримда. Ана шундагина инсонлар ҳаёти таҳликада қолмайди.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔92

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔91

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔204

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар