Эътибор берганмисиз, бозорлар ва озиқ-овқат дўконлари олдида газли ва газсиз яна бошқа турли ичимликлар шундоқ харидор диққатини тортиш учун очиқ ҳавода, кун тиғида қаторлаштирилиб қўйилади. Ҳарорат кўтарилиб бораётгани сабабли ҳозирги фаслда пластик идишлардаги сув бир муддатда қизиб қолади.
Майли, дўкондор сизга ичкарида музлатгичда сақланаётганидан бериши мумкин. Аммо кун бўйи қуёш тиғида турган ичимликлар бир кун қайта музхонага қўйилиши ва сизга ўхшаган бошқа харидорга сотилиши бироз ташвишли. Бинобарин, уларнинг таркиби аллақачон ўзгариб, соғлиққа зарар етказишга тайёр.
Мутахассислар ўтказган тадқиқотлар натижасига қарасак, капалагимиз учиб кетади. Маълум бўлишича, баклажка ёки бошқа елим идишда қуёшда илиган газли, газсиз ичимликлар организмда турли хасталикларни қўзғаш хусусиятига эга экан. Қуёш нури оқар сувни турли керакли унсурлар билан бойитишини биламиз, лекин тўхтаб турган сувни бузади.
Пластик идишдаги ичимликлар эса, оқар сув эмас.
Қуёшнинг бу «қилиғи»ни аждодларимиз қадим-қадимдан яхши билишган. Шу сабабли офтоб нурида илиган сув билан ҳатто таҳорат қилмаслик буюрилган.
Афсус, кўпгина дўкондорлар гўё ичимликларни дўкон олдида кўз-кўз қилиб қўйиш орқали савдони қизитмоқчи бўладилар. Аслида эса...
Харид вақтида шунга алоҳида эътибор беринг! Ҳеч нарсага алишиб бўлмас соғлиғингизни ўйланг.
Ёрқиной ИБРАГИМОВА,
ЎЭП Хонқа тумани кенгаши раиси
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил