Етти кун      Бош саҳифа

Улуғ мақсадлар сари – биргаликда

Бугун халқимизнинг хоҳиш-истакларини ўзида мужассам этган, бугунги ва келгуси авлодлар фаровон ҳаётининг ҳуқуқий асоси, инсон қадрининг улуғ даражаси кафолати бўлган янги таҳрирдаги Конституциямизни халқ танлови асосида қабул қилиш арафасида турибмиз. Бу эса улуғ мақсадларимизни мужассам этиш имкониятидир.

Улуғ мақсадлар сари –  биргаликда

Мамлакатимизда бошланган очиқлик сиёсати халқимизнинг узоқ йиллардан буён ҳаётида тўпланиб келаётган муаммолар ечимини топишга, ҳал этилишига, бугуни ва келажагини фаровон ҳаётга айлантиришга асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Халқ билан юзма-юз учрашиб, узоқ йиллардан буён тўпланиб келган муаммоларни бевосита уларнинг ўзидан тинглаб, муаммоларнинг ечими юзасидан ҳам халқнинг ўзидан фикр-мулоҳазалар олиб, бамаслаҳат режалар тузилгани бугун ва келгусини ўйлаб қилинаётган режалар энг муҳим ва энг тўғри йўлдир. Шу аснода мамлакатимизнинг узоқ йиллик стратегик режалари ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Белгиланган мақсадларда ҳам халқимизнинг хоҳиш-истаги ва улуғ мақсадлари белгилаб олинди. Ушбу мақсадларнинг ҳар бирида, энг аввало, инсон қадри ва унинг шаъни, қадр-қиммати энг улуғи этиб белгиланиши ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг негизи бўлиши муҳим эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб берди.

Халқ танлови бўлган референдум ҳақида мушоҳада қиладиган бўлсак, унинг ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатларига ­эътибор қаратиш муҳимдир. Референдум бевосита демократиянинг муҳим воситаси ва кўзгуси ҳисобланади. У, энг аввало, умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шаклидир.

Референдум тўғрисидаги қонунга кўра, Ўзбекистон Респуб­ликасининг Референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларини қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади ва фақат Референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Референдум Ўзбекистон Респуб­ликасининг бутун ҳудудида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Юртимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида бошланган конституциявий ислоҳотлар бугун муҳим бир паллага кирди. Буюк ва олий мақсадларимизни ўзида намоён этган янги таҳрирдаги Конституциямизни қабул қилиш арафасида турибмиз.

30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда халқимиз бир ёқадан бош чиқариб фаол бўлиши, ҳар бир фуқаромиз ўзининг фуқаролик позициясини намойиш этиши бугунги ва келгуси авлодларнинг фаровон ҳаёти учун ҳуқуқий асос яратишга хизмат қилади.

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар