Етти кун      Бош саҳифа

Мустаҳкам ҳуқуқий асос, ишончли кафолат учун овоз берамиз

«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича ҳудудларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.

Мустаҳкам ҳуқуқий асос,  ишончли кафолат учун овоз берамиз

Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари фаол иштирок этиб, Бош қомусимизга киритилаётган янгиликлар ҳақида халқимизга батафсил маълумотлар бермоқда.

Ҳозиргача Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари томонидан жойларда 153 маротаба семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, уларда қарийб 40 минг нафар иштирокчи, жумладан, 21 минг нафарга яқин ёшлар қамраб олинди. Шу билан бирга, аҳоли пунктларида 28 маротаба учрашувлар ўтказилиб, уларда 1067 нафар фуқароларга Конституциявий қонун лойиҳасининг аҳамияти тушунтирилди.

Янгиланаётган Конституциядаги нормаларнинг салмоқли қисми инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига тааллуқли бўлиб, инсон қадр-қиммати, шаъни ва ғурури барча соҳаларда биринчи ўринда туриши олий даражада ўз ифодасини топмоқда.

Бу жараёнда фракциямиз аъзолари Янги Конституциянинг муҳим жиҳатларини тушунтириш билан бирга, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича киритилаётган нормаларга ҳам алоҳида урғу бермоқда.

Айни чоғда инсоннинг қулай атроф муҳитга эга бўлиши, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш ғоят муҳим масалалардан бири саналади.

Табиатдаги глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олаётгани сабабли экологик масалалар Асосий қонунимиздан ўрин олмоқда.

Жумладан, Бош қомусимизнинг муқаддимасига, 9-бобига, 49, 79, 115-моддаларига бу борада янги нормалар киритилаётганини алоҳида қайд этиш керак.

Янгиланаётган Конституциямизнинг 49-моддасида давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриши мус­таҳкамланмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституцияда ушбу норманинг белгиланиши минтақа аҳолиси учун муносиб яшаш шароитларнинг яратилишини ва турмуш даражаси жиддий тарзда яхшиланишини таъминлайди. Шунингдек, мазкур норма аҳолимиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтириш, аҳоли яшаши ва ривожланиши учун қулай атроф муҳитни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини яратади.

Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституция янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос, ишончли кафолат ҳамда барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув ва ижтимоий кафолатларнинг мустаҳкам пойдевори сифатида хизмат қилади.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар