Етти кун      Бош саҳифа

Биз референдумга тайёрмиз

Фуқароларимиз муҳим сиёсий жараён – референдумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Халқимиз 30 апрель санасини алоҳида қизиқиш билан кутаётгани жойлардаги учрашувларда яққол кўзга ташланяпти.

Биз референдумга  тайёрмиз

Референдум муносабати билан бир қанча муассасаларда, маҳалла, мактаб ва турли меҳнат жамоаларида тарғибот тадбирлари ўтказдик. Уларда янгиланаётган Конституция­нинг мазмун-моҳияти, унга киритилаётган ўзгаришлар, аҳолининг фаровон турмуш тарзини кўзлаб яратилаётган янгидан-янги шарт-шароитларнинг ҳуқуқий асослари моҳир билимли маърузачилар, соҳа мутахассислари томонидан фуқароларимизга халқчил тарзда тушунтириб берилди.

Барча учрашувларда фуқароларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашгани кузатилди. Шунингдек, бугунги кунда аҳоли турмушида учраб турган айрим масалаларга янгиланаётган Конституцияда қандай ечимлар ҳуқуқий норма сифатида белгиланаётгани ҳаммада бирдай қизиқиш уйғотди.

Хусусан, атроф муҳит муҳофазаси, фуқаро ҳуқуқининг устуворлиги, ижтимоий давлатчиликка оид масалалар, инсон қадри, оила институти билан боғлиқ моддаларда кўзда тутилган ҳуқуқий асослар ҳар бир фуқаро учун янги ҳуқуқ ва эркинликлар яратиши назарда тутилаётгани барчамиз учун манфаатли бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирда ҳудудимизда мавжуд бўлган барча сайлов участкалари 30 апрель куни ўтказиладиган референдумга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилди. Участкалар барча зарурий анжомлар билан жиҳозлаб чиқилди.

Аҳоли учун етарли шарт-шароитлар яратиш ва референдумни муваффақиятли ташкил қилиш ва ўтказишда Ўзбекистон Экологик партияси Музработ туман партия ташкилоти аъзолари фаол иштирок этишмоқда. Ўйлаймизки, референдумда халқимиз ўз иродасини тўла намоён эта олади. Бунинг учун барча зарурий чоралар кўрилган.

 

Нормаҳмат ЯХШИБОЕВ,

ЎЭП Музработ туман партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔29

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔30

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 29    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 30    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 111    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар