Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Ёшликда олинган билим, тошга ўйилган нақшдир» деган пурмаъно нақл бор халқимизда. Демак, табиатга бўлган меҳр, экологик таълим-тарбия ҳам болаликданоқ ёш авлод онгига сингдирилса, бу хислат анъана сифатида авлоддан-авлодга ўтиб бораверади.
Фарғона вилоятида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаш раиси Абдушукур Ҳамзаев иштирокида Фарғона шаҳридаги Президент мактабида бўлиб ўтган ёшлар билан мулоқот ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.
«Табиий бойликларимиз ва неъматлардан оқилона фойдаланиш, экологик мувозанатни асраш, атроф муҳитни ифлослантирмаслик, ўз теварак-атрофимизни покиза тутиш – бу ҳар биримизнинг қўлимиздан келадиган оддий ва лекин умумий замин манфаати учун ғоят муҳим хислат ва бурчимиздир», – деди Абдушукур Ҳамзаев.
Тадбирда табиатни асраб-авайлашда ёшларга табиатсеварликни ўргатиш, атроф муҳитга эътиборли қилиб тарбиялаш муҳим вазифалардан бири экани ҳам эътироф этиб ўтилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил