Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
Батафсил30 апрель санасида ўтказиладиган референдум Ўзбекистон тарихидаги бешинчи шундай жараён саналади. Мамлакатимиздаги дастлабки референдум ҳали республика мустақилликка эришмаган даврда ўтказилган.
1991 йил 17 март куни бўлиб ўтган умумхалқ овоз бериши нафақат Ўзбекистон учун, балки у бир қисми бўлган СССР учун ҳам тарихда биринчиси эди.
1991 йил 29 декабрь куни «Сиз Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинганини қўллаб-қувватлайсизми?» деган савол билан референдум ўтказилган. Мазкур референдум мамлакат тарихидаги муқобиллик асосида ўтказилган биринчи умумхалқ Президент сайлови билан бир вақтда ўтказилган. Расмий маълумотларга кўра, ўша референдумда қатнашган салкам 10 миллион ўзбекистонликнинг 98,26 фоизи мустақилликни қўллаб-қувватлаб овоз берган.
1995 йил 26 март куни давлат раҳбарининг ваколат муддатини 2000 йилгача узайтириш масаласида навбатдаги референдум ўтказилган. Унда қатнашган 11,24 миллион сайловчининг 99,6 фоизи ўзгаришларни маъқуллаган.
2002 йил 27 январь куни ўтказилган референдумга иккита масала овозга қўйилган.
Биринчиси – «Сиз келгуси чақириқ Ўзбекистон Республикаси парламенти икки палатали қилиб сайланишига розимисиз?», иккинчиси – «Сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг конститусиявий ваколат муддатини 5 йилдан 7 йиллик қилиб ўзгартиришга розимисиз?».
Ҳар икки масала сайловчилар томонидан тасдиқланган.
2023 йил 30 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги референдум бюллетенида қуйидаги савол бўлади:
Сиз «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил