Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Бутефос «қабристонлари» ФОЖИАСИга чек қўйишидан умидвормиз

Узоқ йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган айрим экологик муаммолар масаласидаги қарашларимиз фақатгина сукут сақлашдан иборат бўлди.

Бутефос  «қабристонлари» ФОЖИАСИга  чек қўйишидан умидвормиз

Касални яширса, иситмаси ошкор қилганидек, атмосфера ҳавоси, сув, тупроқ, яшил ресурс­лар, ҳайвонот ва инсон омилига зимдан етаётган экологик хавф-хатарлар халқнинг генофондигача таъсир кўрсатди. Бу каби муаммоларнинг барчасини саноқлаш шарт эмас. Зеро, халқ бошдан кечираётган ҳодисаларини ўзи жуда яхши билади. Қуйида мухбиримиз худди шундай оғриқли муаммолардан бири янги ислоҳотлар воситасида ижобий ечим топиши мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритади.

Мамлакатимизда янгиланаётган Конституция бўйича умумхалқ референдумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар жамият ва давлат тақдирига дахлдорлик ҳиссини туйган ҳар бир юртдошимизни бефарқ қолдирмаяпти. Айниқса, янги таҳрирдаги Конституциямизда табиат ва атроф муҳит мувозанатига оид моддаларнинг ҳам киритилгани кўпчиликни бирдай қизиқтирмоқда.

Конституциянинг 49-моддасини ўқирканмиз, дарров хаёлимизга инсон ҳаётига хавфли бўлган ҳудудлар келиши табиий. Сир эмаски, собиқ иттифоқ даврида бир неча туманларда кимёвий воситалар омборлари мавжуд эди. Бу ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини дефоляция қилишда ишлатиладиган ўта хавфли ва зарарли кимёвий воситалар, жумладан, бутефос сақланарди. Асосан овлоқроқ чекка ҳудудларда жойлашган бундай омборлар, ҳозирги кун нуқтаи назаридан олиб қараганда махсус талабларга мутлақо жавоб бермаган, чунки дори воситалари очиқ ҳавода, ҳеч қандай ёпиқ биноларсиз сақланган.

Маълумки, бутефос ўткир заҳарли кимёвий восита бўлиб, собиқ иттифоқ қишлоқ хўжалигида ундан асосан ғўза баргларини барвақт тўкишда фойдаланилар эди. Ўзининг нафасни бўғувчи ўткир ҳиди билан эсда қолган бу заҳри қотил инсон саломатлиги учун ўта хавфли саналади. Ўз даврида бу кундек равшан бўлса ҳам минглаб гектар далалардаги пахта кўсакларининг эрта очилишини таъминлаш мақсадида сентябрь ойдаёқ аэропланларда бу дорини сепиш кампанияси авж оларди. Тасаввур қилинг, юзлаб қишлоқ аҳолиси: аёллар ва болалар эгатлар оралаб пахта теришмоқда. Тепасидан эса галма-галига самолётлар бутефос сепиб ўтишади...

Оқибатда сон-саноқсиз одамлар жигар ва ўпка касалликларига чалиниб, ногирон бўлиб қолишган. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларини жуда яхши эслаймиз, мактабда ўқиш бошланибоқ, эртасига ҳамма пахта териш мавсумига отланарди. Самолётлар устимиздан бадбўй дори сепиб ўтганида нафасимиз бўғилиб, қайт қилганча ҳушдан кетиб қолардик. Бу ҳолдан жабрланган бир неча ҳомиладор аёллар талоғи шишиб вафот этганига ҳам гувоҳмиз.

Булар ҳақида сўз кетганида собиқ иттифоқ даврида инсон қадр-қиммати ва унинг ҳаёти сариқ чақага қиммат экани маълум бўлади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, қишлоқ хўжалиги соҳасида заҳарли кимёвий воситаларни қўллашга барҳам берилди. Самолётларнинг осмонларни тўлдириб парвоз қилганча меҳнаткаш халқимиз устидан бутефослар сепиб ўтиши ўтмишнинг таъбни хира қиладиган хотиралари бўлиб қолди. Қишлоқ хўжалиги соҳасига тегишли бўлган ўнлаб аэродромлар фаолиятига узил-кесил нуқта қўйилди. Бироқ...

Бироқ бу аэродромларда сақланиб қолган заҳарли дори воситалари бир неча йиллар қаровсиз, назоратсиз қолиб кетганини ҳам яширишга ҳожат йўқ. Оқибатда одамлар очиқ омборлардаги бутефосларни ўзбошимчалик билан ўзлаштириб, ўз томорқаларидаги зараркуранда ҳашаротларни қиришда фойдалана бошлади. Бу ҳақда ўз вақтида матбуотда жуда кўп бора бонг урилди. Маҳаллий мутасаддилар мустабид тузумдан қолган бутефос омборларини йўқ қилишга киришишди. 2000 йилларга келиб бундай хавфли омборлар буткул йўқ қилингани таъкидланди. Аммо дори қолдиқларини қандай усулда йўқ қилингани ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса демади. Заҳарли кимёвий воситалар қанчалик хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда йўқ қилингани ҳануз сир ва жумбоқ бўлиб қолмоқда.

Бир пайтлар матбуотда прокуратура тақиқланган кимёвий омбордан бутефос ўмарган шахсларни аниқлагани ҳақидаги маълумотга кўзим тушганди. Ана шунда бундай омборларнинг тақдирига қизиқиб қолдим. Суриштиришларим натижасида, Хоразм вилоятининг Қорақум саҳроси этакларига туташган ҳудудларида жойлашган омборлардаги дорилар мустақиллик йилларида қатъий равишда тақиқлангач, тупроқ билан кўмиб ташлангани маълум бўлди. Бундай хавфли омборлар шундоққина биз туғилиб-ўсган Ўғизработ қишлоғининг жануб томонида мавжуд эди. Яна шундай омборлардан бири Янгиариқ туманида жойлашган бўлиб, унинг кейинги тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Шовот туманининг Моноқ қишлоғида туғилиб-ўсган ижодкор К.Вафоев биз билан суҳбатда шундай дейди:

– Қишлоғимиз чеккасида кимёвий дорилар омбори ва дефоляция самолётлари қўнадиган кичик аэродром бор эди. Мустақиллик йилларида омбордаги дорилар қолдиқлари кўл бўйига кўмиб ташланди. Бу ерда кўкариб чиққан ўт-ўланларни еган чорва моллари ҳам нобуд бўлганига гувоҳмиз.

Бундан кўриниб турибдики, шу пайтгача, бундай «заҳри қотил қабристонлари» ҳақида халқимиз етарли даражада маълумотга эга бўлмаган.

Янгиланаётган Конституциямизнинг 49-моддасида эса бундай ёпиқликка чек қўйилмоқда. Унда шундай ёзилади: «Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга. Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўради».

Бу, албатта қишлоқлардаги уйсозликка ҳам тегишли модда саналади. Кейинги вақтларда бўш ётган ерлар борки, ким ошди савдоси орқали уй-жой ёки нотураржойлар қурилиши учун сотилмоқда. Экологик жиҳатдан ўта хавфли бўлган собиқ кимёвий воситалар омборларини бундай аукционларга чиқарилишидан жуда эҳтиёт бўлиш лозим. Афсуски, айрим «бутефослар қабристони» маҳаллий ҳокимиятлар томонидан фермер ҳўжалик­лари ерларига қўшиб берилгани ҳақида ҳам гап-сўзлар қулоққа чалинмоқда. Бу қанчалик ҳақиқат, буниси бизга қоронғи. Бизга аён бўлган жиҳати шуки, янгиланаётган Конституция мамлакатимизда экологик мувозанатни барқарорлаштириш бўйича муҳим кафолатларни беради. Бу эса давлатнинг инсон омили учун хизмат қилаётганининг ёрқин намунаси­дир десак, асло янглишмаймиз.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Равон йўллар қачон  Шовотга етади?

Равон йўллар қачон Шовотга етади?

🕔19:46, 21.03.2024 ✔14

Кундалик турмушимизда ҳар кун йўлларга энг кўп ишимиз тушади. Йўллар ҳаётимизнинг ажралмас қисми десак, асло муболаға бўлмайди.

Батафсил
Эзгулик ва оқибат  рамзига айланган кўприк

Эзгулик ва оқибат рамзига айланган кўприк

🕔16:00, 11.03.2024 ✔33

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифи қалбларга ифтихор ва сурур бағишлади. Давлатимиз раҳбари бошчилигида Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўприги очилиши янги тарихнинг унутилмас воқеаларидан бири бўлди.

Батафсил
Дарахтларни  кесмаслик ҳақида 150 йил аввал   чиққан тарихий ҳужжат

Дарахтларни кесмаслик ҳақида 150 йил аввал  чиққан тарихий ҳужжат

🕔14:46, 04.03.2024 ✔35

Ўтмиш аждодларимиз табиатни асраш, атроф-муҳит тозалигини сақлашга жиддий эътибор қаратишган. Буни тарихий манбаларда учрайдиган қатор ҳужжатлар ҳам тасдиқлайди. Жумладан, Самарқанд Ўлкашунослик музейида КП5991/180 рақами билан сақланаётган тарихий ҳужжатда дарахтларни кесмаслик ҳақида берилган фатво акс этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Равон йўллар қачон  Шовотга етади?

    Равон йўллар қачон Шовотга етади?

    Кундалик турмушимизда ҳар кун йўлларга энг кўп ишимиз тушади. Йўллар ҳаётимизнинг ажралмас қисми десак, асло муболаға бўлмайди.

    ✔ 14    🕔 19:46, 21.03.2024
  • Эзгулик ва оқибат  рамзига айланган кўприк

    Эзгулик ва оқибат рамзига айланган кўприк

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмга ташрифи қалбларга ифтихор ва сурур бағишлади. Давлатимиз раҳбари бошчилигида Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўприги очилиши янги тарихнинг унутилмас воқеаларидан бири бўлди.

    ✔ 33    🕔 16:00, 11.03.2024
  • Дарахтларни  кесмаслик ҳақида 150 йил аввал   чиққан тарихий ҳужжат

    Дарахтларни кесмаслик ҳақида 150 йил аввал  чиққан тарихий ҳужжат

    Ўтмиш аждодларимиз табиатни асраш, атроф-муҳит тозалигини сақлашга жиддий эътибор қаратишган. Буни тарихий манбаларда учрайдиган қатор ҳужжатлар ҳам тасдиқлайди. Жумладан, Самарқанд Ўлкашунослик музейида КП5991/180 рақами билан сақланаётган тарихий ҳужжатда дарахтларни кесмаслик ҳақида берилган фатво акс этади.

    ✔ 35    🕔 14:46, 04.03.2024
  • Сув етказиб бериш  хизматлари учун тўловлар бекор қилинади

    Сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади

    Жорий йилнинг 19 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 44    🕔 16:27, 23.02.2024
  • Шағал  ковлашга мораторий  ўрнатилади

    Шағал ковлашга мораторий ўрнатилади

    Энди қурилиш материаллари нархи ошадими?

    ✔ 85    🕔 16:38, 25.01.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар